Ўзбекистонда "импорт" чой ичувчилар кўпаймоқда

© Pexels / Anna PouТравяной чай
Травяной чай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 718 тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон январь-май ойларида 23 та давлатдан чой импорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн долларга тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилинган.
Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 718 тоннага ошган.
5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:
Хитой – 11,4 минг тонна;
Кения – 1,0 минг тонна;
Эрон – 893 тонна;
Ҳиндистон – 338 тонна;
Қозоғистон – 247 тонна;
Шри-Ланка – 185 тонна;
Индонезия – 179 тонна;
Россия – 175 тонна;
БАА – 173 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шу йилнинг январь ойида 20 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 5 млн долларга тенг бўлган 3,6 минг тонна чой импорт қилган эди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2023
Бу қизиқ
Бир кунда неча пиёла чой ичиш организм учун фойдали
Янгиликлар лентаси
0