https://sputniknews.uz/20230522/foydali-kunlik-choy-miqdori-35213371.html
Бир кунда неча пиёла чой ичиш организм учун фойдали
Бир кунда неча пиёла чой ичиш организм учун фойдали
Sputnik Ўзбекистон
Ўртача дозаларда чой жуда фойдали, чунки унинг таркибида кучли антиоксидантлар бўлган танинлар мавжуд. Аммо агар кўп миқдорда ичилса, у ҳолда танин темир модданинг сўрилишига халақит беради. Чой танага фақат фойда келтириши учун кунига 3-4 пиёла истеъмол қилиш ва уни сувнинг ўрнига ичмаслик маъқулдир
2023-05-22T23:00+0500
2023-05-22T23:00+0500
2023-05-22T23:00+0500
бу қизиқ
чой
соғлом турмуш тарзи
саломатлик
соғлиқ
фойдали маҳсулотлар
фойдали
доктор маслаҳати
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0a/17663752_0:197:2941:1851_1920x0_80_0_0_201fb56dfafd98c488858fae336b81b2.jpg
Чой организмга фойда олиб келиши учун кунига тўрт пиёла ичиш маъқулдир. Бу ҳақда 21 май, Халқаро чой кунида Москва соғлиқни сақлаш департаментининг бирламчи тиббий ёрдам бўйича бош мустақил мутахассиси Андрей Тяжельников маълумот берди.Шифокорнинг сўзларига кўра, чой таркибидаги кофеин туфайли уни кўп истеъмол қилиш уйқусизлик ва асабий ҳолатни кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, ичимлик пешоб ҳайдайдиган таъсирга эга.Тяжельниковнинг таъкидлашича, чой барглари организмга керак бўлган жуда кўп турли хил микроэлементларни, жумладан, антиоксидантлар, витаминлар ва минералларни ўз ичига олади. Масалан, полифеноллар атеросклероз, диабет ва гипертония ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.Чойни тўғри дамлаш муҳимлигини таъкидлаш жоиз. Қора чой деярли 100 даража ҳароратли сувни талаб қилади, яшил чой 60-80 даража тайёрланади.“Чой япроқларини қайта дамлаш ҳам мумкин: қора чойни соғликка зарарсиз икки марта, яшил чойни 3-4 марта дамлаш мумкин. Лекин бу пакетли чойларга тааллуқли эмас. Чой пакетларини фақат бир марта қайнатиш мумкин”, - деб тушунтирди мутахассис.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0a/17663752_104:0:2835:2048_1920x0_80_0_0_38fa40eba64a0e53e72ddf9d5d6ffe53.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чой фойда зарар маълумот қанча чой ичиш мумкин
чой фойда зарар маълумот қанча чой ичиш мумкин
Бир кунда неча пиёла чой ичиш организм учун фойдали
Шифокорнинг сўзларига кўра, чой таркибидаги кофеин туфайли уни кўп истеъмол қилиш уйқусизлик ва асабий ҳолатни кучайтириши мумкин.
Чой организмга фойда олиб келиши учун кунига тўрт пиёла ичиш маъқулдир. Бу ҳақда 21 май, Халқаро чой кунида Москва соғлиқни сақлаш департаментининг бирламчи тиббий ёрдам бўйича бош мустақил мутахассиси Андрей Тяжельников маълумот берди.
“Ўртача дозаларда чой жуда фойдали, чунки унинг таркибида кучли антиоксидантлар бўлган танинлар мавжуд. Аммо агар кўп миқдорда ичилса, у ҳолда танин темир модданинг сўрилишига халақит беради. Чой танага фақат фойда келтириши учун кунига 3-4 пиёла истеъмол қилиш ва уни сувнинг ўрнига ичмаслик маъқулдир", – деди мутахассис РИА Новости билан суҳбатда.
Шифокорнинг сўзларига кўра, чой таркибидаги кофеин туфайли уни кўп истеъмол қилиш уйқусизлик ва асабий ҳолатни кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, ичимлик пешоб ҳайдайдиган таъсирга эга.
Тяжельниковнинг таъкидлашича, чой барглари организмга керак бўлган жуда кўп турли хил микроэлементларни, жумладан, антиоксидантлар, витаминлар ва минералларни ўз ичига олади. Масалан, полифеноллар атеросклероз, диабет ва гипертония ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Чойни тўғри дамлаш муҳимлигини таъкидлаш жоиз. Қора чой деярли 100 даража ҳароратли сувни талаб қилади, яшил чой 60-80 даража тайёрланади.
“Чой япроқларини қайта дамлаш ҳам мумкин: қора чойни соғликка зарарсиз икки марта, яшил чойни 3-4 марта дамлаш мумкин. Лекин бу пакетли чойларга тааллуқли эмас. Чой пакетларини фақат бир марта қайнатиш мумкин”, - деб тушунтирди мутахассис.