Ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради — Тошкентда 1 июль учун об-ҳаво

© Sputnik / Рамиз БахтияровФонтан в Ташкенте.
Фонтан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати +38 даража иссиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +21-23 даража илиқ, кундузи +36-38 даража иссиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, июль - ёзнинг энг қизғин даври ва айнан июль ойида Ўзбекистонда энг юқори ҳаво ҳароратлари кузатилади. Ўзбекистонда июль ойининг ўртача максимал ҳарорати (ёки иқлим меъёри) +35...+37 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +38...+40 даражани ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0