Қайси ҳудудда ёмғир ёғади — Ўзбекистонда 1 июль учун об-ҳаво

© Unsplash/ Loren GuДождливая погода.
Дождливая погода.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +43 даражагача исийди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Кечаси +21-23 даража илиқ, кундузи +36-38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзариб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб кечқурун айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +36-41 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +21-26 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +21-26 даража илиқ, кундузи +36-41, Сурхондарё вилоятида +42-43 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +13-18 даража илиқ, кундузи +26-31 даража иссиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0