Ёшлар куни муносабати фаол ёшлар мукофотланди — улар кимлар?

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПатриотическое мероприятие
Патриотическое мероприятие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги 40 га яқин ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёшларнинг бир гуруҳи мукофотланди. Бу ҳақда президент имзолаган фармонда назарда тутилган.
Фармон билан, 40 га яқин ёшлар "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди.
Мукофот турли соҳаларда эришган ютуқлари билан мамлакат тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшларга берилди.
Мукофотланган ёшлар:
1.
Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи – Қўнғирот тумани "Мингжарған" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
2.
Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич – Нукус туманидаги "Biogumus" фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
3.
Йўлдошев Рахимжон Рафукжон ўғли – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти агроинженерия ва гидромелиорация факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Андижон вилояти
4.
Умматалиева Мохларой Зокиржон қизи – Балиқчи туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
5.
Горев Петр Денисович – Бухоро шаҳридаги "Буюк ипак текстиль" масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Бухоро вилояти
6.
Юсупова Чинора Анвар қизи – Вобкент туманидаги "Chinar Mushroom tomorqa xizmat" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
7.
Набиқулова Нафиса Ўктам қизи – "So‘g‘diyona-W" профессионал футбол клубининг аёллар жамоаси футболчиси, Жиззах вилояти
8.
Усмонова Мадина Улуғбек қизи – Жиззах шаҳридаги "Grand Super Star" масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Жиззах вилояти
9.
Мансурова Зарина Анвар қизи – Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
10.
Хақбердиев Абдуманнон Ғафурович – Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех оператори, Қашқадарё вилояти
11.
Равшанова Гулҳаё Азаматовна – Навоий вилояти "Зиёкор" аёллар ва ёшлар маркази раҳбари
12.
Рахмонов Сухроб Юсупович – Навоий шаҳридаги "Bur Kompressor Navoiy" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти
13.
Абдуллаева Замира Мухторжон қизи – Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
14.
Рафиков Жахонгир Рахимжонович – Наманган шаҳридаги "Effortless Education Service" нодавлат таълим муассасасининг "Start-21" ўқув маркази раҳбари, Наманган вилояти
15.
Баликова Чарос Норбек қизи – Шашка бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Самарқанд вилояти
16.
Махкамтошева Марҳабо Абдурахмон қизи – Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти
17.
Боқиева Феруза Шерали қизи – "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Ўзбекистон" локомотив депоси "Afrosiyob" юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Сирдарё вилояти
18.
Тошбеков Жўрабек Абдумалик ўғли – Сирдарё туманидаги "Software-Developers-Group" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти
19.
Абдумаликов Умиджон Абдумалик ўғли – Термиз туманидаги "Сурхон Термиз Умид" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти
20.
Очилдиева Дилноза Ўткир қизи – Қизириқ туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак раҳбари, Сурхондарё вилояти
21.
Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти
22.
Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи – Паркент туманидаги "Кумушкон" кутубхонаси раҳбари, Тошкент вилояти
23.
Иброхимов Жахонгирмирзо Улуғбек ўғли – Марғилон шаҳридаги "Муҳандисона" масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти
24.
Турғунова Нодирахон Абдурахим қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти, Фарғона вилояти
25.
Қаландаров Шоҳруҳбек Мирзабек ўғли – Хонқа туманидаги "Хонқа чорва капитал" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
26.
Машарипова Гули Раъно Озодовна – "Edu Action" IELTS тест марказининг Хоразм вилояти бўйича бош координатори
27.
Ачилова Диёра Алишеровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро факультети ёшлар етакчиси
28.
Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли – Юнусобод туманидаги "Tass Vision" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
29.
Асқаралиева Маҳлиёхон Акмалжон қизи – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
30.
Жўрақулова Маржона Садриддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг "Қизлар овози" клуби раҳбари
31.
Икромова Тахмина Изатуллоевна – Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича спортчиси
32.
Кадиров Азамат Азизович – "Uzbekistan airways" акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси "А-320" ҳаво кемаси учувчи-нозири
33.
Мухсумов Жавлонбек Хусниддин ўғли – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг халқаро олимпиада захиралари маркази ўқитувчиси
34.
Рахмонова Наргизахон Бахтиёржон қизи – Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли артисти
35.
Сафаров Худойназар Суннат ўғли – "Ўзбекгеологияқидирув" акциядорлик жамиятининг Зарафшон дала геология-қидирув экспедицияси ер ости ишлари геологи
36.
Усманова Мафтуна Анваровна – Тошкент шаҳридаги "Шароит плюс" ногиронлар жамоат бирлашмасининг лойиҳалар координатори
37.
Хамроев Сардорбек Ислом ўғли – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
38.
Элмуродова Нигина Бахтиёр қизи – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси ва реабилитацияси бўлими жарроҳи
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган табригида ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшлар ҳар қандай баланд маррани эгаллашга қодир эканлиги маълум қилинганди.
Бугун 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланишлари ва шаҳардаги ушбу санага бағишланган тадбирларда иштирок этишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0