https://sputniknews.uz/20230630/mirziyoev-yoshlar-bayram-tabrik-36431552.html
Мирзиёев ёшларни байрам билан табриклади
Мирзиёев ёшларни байрам билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент табригида қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди.
2023-06-30T10:23+0500
2023-06-30T10:23+0500
2023-06-30T14:11+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ёшлар
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33789039_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_abd0c0aa6357f8bb37e187f0857716a5.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшлар ҳар қандай баланд маррани эгаллашга қодир. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган табригида маълум қилинди.Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди.Мамлакатдаги барча маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имкониятлар яратилди.“Ёшлар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, сўнгги икки йилда 798 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 1 триллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 53 минг нафар эҳтиёжманд оилага мансуб талабага ўқиш учун контракт пуллари тўлаб берилди.Олий таълим муассасалари сони салкам уч марта кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етгани замонавий илм ва касб соҳаларини эгаллашда ўғил-қизларимиз учун янги имкониятлар очмоқда.Охирги уч йилнинг ўзида 250 минг нафар ёшга 6 триллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.Мамлакат бўйича 210 та “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилиб, 4 триллион сўмлик 2,5 мингта лойиҳа амалга оширилди. Натижада, ёш тадбиркорлар сони 2 карра кўпайиб, 200 мингдан ошди.Ўзбекистонлик ўқувчилар ўтган йили халқаро фан олимпиадаларида 7 та олтин, 36 та кумуш ва 38 та бронза медалини қўлга киритишди.Ёш спортчилар эса хaлқаро мусобақaларда муваффақиятли иштирок этиб, бу йил 247 та олтин, 119 та кумуш, 110 та бронза медаль соҳибига айландилар. Кейинги йилларда ёшларнинг 758 нафари давлат мукофотларига сазовор бўлишди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33789039_75:45:1043:771_1920x0_80_0_0_f235e6a8d1aa7c5393ef8f4fabb59e66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шавкат мирзиёев табрик ёшлар
ўзбекистон шавкат мирзиёев табрик ёшлар
Мирзиёев ёшларни байрам билан табриклади
10:23 30.06.2023 (янгиланди: 14:11 30.06.2023) Президент табригида қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ҳозирги мураккаб замондаги кескин рақобатга тайёр бўлиб вояга етаётган ёшлар ҳар қандай баланд маррани эгаллашга қодир. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган табригида
маълум қилинди. Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган даврда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал бошқарув тизими яратилди.
"Ҳеч қачон унутманг, ғалаба ва бахт – астойдил интилганники! Сизларнинг ютуғингиз – бу бутун эл-юртимизнинг ютуғи. Халқимиз сизларга ишонади, сизларга таянади сизлардан куч-ғайрат, руҳ ва илҳом олади. Ўз олдингизга улуғ мақсадлар қўйиб яшашдан асло чарчаманг! Янги Ўзбекистонни албатта сизлар билан, бутун мамлакатимиз ёшлари билан бирга барпо этамиз", - дейилган президент табригида.
Мамлакатдаги барча маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имкониятлар яратилди.
“Ёшлар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, сўнгги икки йилда 798 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 1 триллион сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 53 минг нафар эҳтиёжманд оилага мансуб талабага ўқиш учун контракт пуллари тўлаб берилди.
Олий таълим муассасалари сони салкам уч марта кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етгани замонавий илм ва касб соҳаларини эгаллашда ўғил-қизларимиз учун янги имкониятлар очмоқда.
Охирги уч йилнинг ўзида 250 минг нафар ёшга 6 триллион сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.
Мамлакат бўйича 210 та “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари” ташкил этилиб, 4 триллион сўмлик 2,5 мингта лойиҳа амалга оширилди. Натижада, ёш тадбиркорлар сони 2 карра кўпайиб, 200 мингдан ошди.
“Шу борада ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиз, азизларнинг салоҳият ва иқтидорингизни ривожлантириш ва рўёбга чиқариш учун имконият ва шароитларни янада кенгайтирамиз”, - дейилади табрикда.
Ўзбекистонлик ўқувчилар ўтган йили халқаро фан олимпиадаларида 7 та олтин, 36 та кумуш ва 38 та бронза медалини қўлга киритишди.
Ёш спортчилар эса хaлқаро мусобақaларда муваффақиятли иштирок этиб, бу йил 247 та олтин, 119 та кумуш, 110 та бронза медаль соҳибига айландилар. Кейинги йилларда ёшларнинг 758 нафари давлат мукофотларига сазовор бўлишди.