Украинани НАТОга жалб қилиш можаронинг кескинлашишига олиб келади – Россия ТИВ

© Sputnik / Антон ДенисовРоссия ТИВ биноси, архив сурат
Россия ТИВ биноси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Киевга НАТОга аъзолик ваъда қилиниши Киев режимида “агрессив муомала" юзага келишига сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Киевни НАТОга жалб қилиш можаронинг кескинлашишига олиб келади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Парижнинг Украинанинг альянсга қўшилишини қўллаб-қувватлаш режаларига муносабат билдираётиб, маълум қилди.
Аввалроқ “Le Monde” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда Франция ҳукумати Украинанинг НАТОга қўшишиш вариантини мустақил хавфсизлик кафолати сифатида кўраётганини хабар қилган эди.
“Агар Париж ҳақиқатдан ҳам Украинани музокаралар столига ўтқазишни истаганида, у Киевни НАТОга тортиш орқали можарони кескинлаштириш эмас, балки Зеленский режими ва унинг Вашингтон ва Лондондан бўлган кураторларига босим ўтказиш борасида иш кўрса бўларди”, - дея маълум қилган вазирлик РИА Новостига.
Россия ТИВ Украинадаги можаро бўйича музокаралар жараёнининг Киев режими томонидан рад этилиши учун жавобгарлик тўлиқ унинг ғарблик кураторлари зиммасида эканини алоҳида таъкидлаган.
“Киев уларнинг (ғарблик кураторлар – таҳр.) кўрсатмасига биноан Украинадаги вазиятни изга солиш борасида Россия билан мулоқотни давом эттиришдан бош тортди”, - дея эслатган вазирлик.
Қайд этилишича, Киевга НАТОга аъзолик ваъда қилиниши Киев режимида “агрессив муомала" юзага келишига сабаб бўлган.
“2008 йилда Грузияда бўлганидек, Киевда ҳам у муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал этиши мумкинлиги хусусида хомхаёллар пайдо бўла бошлади”, - дея таъкидлаган Россия ТИВ.
Ғарб давлатлари нафақат бу хомхаёлларни бажонидил руҳлантирган, балки Киев ҳукумати Минск келишувларини бажаришдан жазосиз бўйин товлаш ва “ҳарбий йўл билан ҳал этишга” тайёргарлик кўриш имкониятини олиш учун қўлидан келган ҳамма ишни ҳам қилишган.

“Донбассда одамлар ўлдиришини тўхтатиш, воқеаларнинг бундай ривожланишининг олдини олиш учун биз махсус ҳарбий операцияни бошлашга мажбур бўлдик. Унинг мақсадлари орасида Украинани қуролсизлантириш (демилитаризация) ҳамда бирор бир ҳарбий иттифоққа иштирок этишига йўл қўймайдиган унинг бетараф мақомини белгилаш ўрин олган”, - дейилган хабарда.

Россия ТИВ бу мақсадлар муҳим хусусиятга эга эканлиги ва уларга эришилишини хулоса қилган.
Россия сўнгги йилларда НАТО унинг ғарбий чегараларида фаолликни ўта кучайтирганини маълум қилиб келади. Москва бу борада бир неча бор хавотир билдирган.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев махсус операцияни НАТОнинг узлуксиз кенгайишига Россия жавоби деб атаган эди ва Украинани НАТОга қабул қилиш оқибатларидан огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0