Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина армиясининг техникалар колоннаси яксон қилинди – видео

Oбуна бўлиш
Жанубий Донецк йўналишида Украина қуролли кучларининг учта зирҳли машинаси йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Россия Ҳаво-космик кучлари вертолётлари Южний Донецк (Жанубий Донецк) йўналишида Украина қуролли кучларининг учта зирҳли машинасини йўқ қилди. Бу лавҳалар акс этган видеони Россия Мудофаа вазирлиги кўрсатди.
“Разведка-зарба берувчи вертолётлар экипажлари Украина Қуролли кучларининг зирҳли техникаси колоннаси ҳаракатлаётганини пайқаб, зирҳли техникани бошқарилувчи ракеталар билан яксон қилди”, - дейилган хабарда.
Учта зирҳли машина кетма-кет йўқ қилинган. Уларнинг ҳар бир учун биттадан ракета етарли бўлган.
Янгиликлар лентаси
0