Мирзиёев Қатар амири билан ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар ижросини жадаллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, телефон мулоқоти аввалида давлат раҳбарлари Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо билан бир-бирини дилдан қутлаб, икки мамлакат халқларига тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тиладилар.
Самарқандда ўтган олий даражадаги учрашув икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққани ва аниқ мазмун билан бойитгани ҳақида якдил фикр билдирилди.
Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда қабул қилинган қўшма қарорлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар. “Яшил” энергетика, молия, инфратузилма, транспорт ва логистика, қурилиш ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар амири 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0