https://sputniknews.uz/20230628/agneshka-ismli-polshalik-sayyoh-turkiyaga-safaridan-dahshatga-tushdi-36381645.html
Агнешка исмли польшалик сайёҳ Туркияга сафаридан "даҳшатга тушди"
Агнешка исмли польшалик сайёҳ Туркияга сафаридан "даҳшатга тушди"
Sputnik Ўзбекистон
Полшалик сайёҳ Туркия курортида ҳамма рус тилида гапиришидан даҳшатга тушди.
2023-06-28T14:05+0500
2023-06-28T14:05+0500
2023-06-28T14:17+0500
дунёда
польша
туристлар
сайёҳлар
русофобия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1c/36381756_0:75:1383:853_1920x0_80_0_0_6257eb383cd43995e0f736165c39c85f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Польшада истиқомат қилувчи Агнешка исмли аёл Туркиянинг Анталиядаги курортларидан бирига дам олгани бориб, пушаймон бўлди. Унинг норозиликларга тўла хати "Onet" порталида чоп этилган. РИА Новости хабарига асосан."Бу ерда россиялик сайёҳларга қироллардек муносабатда бўлишади. Машҳур курортда бир ҳафта бўлганимда шундай таассурот олдим", - деб ғазабланган Агнешка. “Афсуски, меҳмонхона қабулхонасига кирганимдан бошлаб ҳамма рус тилида саломлашди”, деб шикоят қилди сайёҳ. Унинг қаерданлигини сўрамай, меҳмонхона ходимлари унга рус тилида “Здравствуйте" деб мурожаат қилишганига ҳайрон. Унинг фикрига кўра, бу Россиядан келган дам олувчиларни хурсанд қилиш учун қилинган.Агнешканинг ҳикоясига кўра, "деярли ҳар қадамда" Россия байроқлари ҳилпираб турар, меҳмонхона ходимлари билан рус тилида мулоқот қилиш анча осон, инглиз тилида гапириш учун эса “азоб чекиш” керак эди. Бир куни ресторанда кечки овқатдан сўнг у маҳаллий официант билан гаплашди ва у рус тилида бир нечта сўзларни билишини фахр билан таъкидлади. Бундан ташқари, Агнешка унга Польшадан эканлигини тушунтирди. Лекин эртаси яна ўша официант у билан “русча сўзлар ёрдамида суҳбатлашгани” Агнешканинг норозилигига сабаб бўлди. "Мен русча эмас, полякча гапираман," деди сайёҳ унга. Официант юзида бироз тушунмаганлик ифода этгандек бўлди, орага ноқулай сукунат чўкди. "Демак, сиз Польшада русча гапирмайсизми?", деб сўради ҳайрон бўлиб официант. "Биз русча гапирмаймиз", деб жавоб берди ҳайратда қолган Агнешка.Эртаси куни Агнешка рус тилини эшитмаслик ва официантлар билан гаплашмаслик умидида пляждаги зиёфатга борди. Лекин у ҳам Польша фуқаросини хурсанд қилмади. Дискотекадаги ҳар иккинчи қўшиқ рус тилида эди... Ҳафсаласи пир бўлган Агниешка у ерни ҳам тарк этишга мажбур бўлди. Туркияни енгиллик билан тарк этганини айтиб, сафари ҳақида "Ҳақиқий даҳшат" деб хулоса қилди Агнешка.
польша
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1c/36381756_74:0:1310:927_1920x0_80_0_0_395d5443a52ce576c7a07a7de0bc0779.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
полшалик сайёҳ туркия курорти рус тили турист русофоб
полшалик сайёҳ туркия курорти рус тили турист русофоб
Агнешка исмли польшалик сайёҳ Туркияга сафаридан "даҳшатга тушди"
14:05 28.06.2023 (янгиланди: 14:17 28.06.2023) Польшалик сайёҳ Туркия курортида барча хизмат кўрсатувчилар унга рус тилида гапиришидан ҳайратда қолди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Польшада истиқомат қилувчи Агнешка исмли аёл Туркиянинг Анталиядаги курортларидан бирига дам олгани бориб, пушаймон бўлди. Унинг норозиликларга тўла хати "Onet" порталида чоп этилган. РИА Новости
хабарига асосан.
"Бу ерда россиялик сайёҳларга қироллардек муносабатда бўлишади. Машҳур курортда бир ҳафта бўлганимда шундай таассурот олдим", - деб ғазабланган Агнешка.
“Афсуски, меҳмонхона қабулхонасига кирганимдан бошлаб ҳамма рус тилида саломлашди”, деб шикоят қилди сайёҳ. Унинг қаерданлигини сўрамай, меҳмонхона ходимлари унга рус тилида “Здравствуйте" деб мурожаат қилишганига ҳайрон. Унинг фикрига кўра, бу Россиядан келган дам олувчиларни хурсанд қилиш учун қилинган.
Агнешканинг ҳикоясига кўра, "деярли ҳар қадамда" Россия байроқлари ҳилпираб турар, меҳмонхона ходимлари билан рус тилида мулоқот қилиш анча осон, инглиз тилида гапириш учун эса “азоб чекиш” керак эди.
"Ҳамма жойда руслар ва ҳамма жойда рус тили - менюда, меҳмонхонада ва унинг ташқарисида, реклама тахталарида, ёзувларда, барча кўрсатмаларда, ҳамма жойда", - деб ғазабланди польшалик аёл.
Бир куни ресторанда кечки овқатдан сўнг у маҳаллий официант билан гаплашди ва у рус тилида бир нечта сўзларни билишини фахр билан таъкидлади. Бундан ташқари, Агнешка унга Польшадан эканлигини тушунтирди. Лекин эртаси яна ўша официант у билан “русча сўзлар ёрдамида суҳбатлашгани” Агнешканинг норозилигига сабаб бўлди. "Мен русча эмас, полякча гапираман," деди сайёҳ унга. Официант юзида бироз тушунмаганлик ифода этгандек бўлди, орага ноқулай сукунат чўкди. "Демак, сиз Польшада русча гапирмайсизми?", деб сўради ҳайрон бўлиб официант. "Биз русча гапирмаймиз", деб жавоб берди ҳайратда қолган Агнешка.
Эртаси куни Агнешка рус тилини эшитмаслик ва официантлар билан гаплашмаслик умидида пляждаги зиёфатга борди. Лекин у ҳам Польша фуқаросини хурсанд қилмади. Дискотекадаги ҳар иккинчи қўшиқ рус тилида эди... Ҳафсаласи пир бўлган Агниешка у ерни ҳам тарк этишга мажбур бўлди.
Туркияни енгиллик билан тарк этганини айтиб, сафари ҳақида "Ҳақиқий даҳшат" деб хулоса қилди Агнешка.