https://sputniknews.uz/20230624/rossiyalik-jangchilarga-murojaat-qodirov-volodin-matvienko-medvedev-36270692.html
Қуролли исён кўтаришга уриниш: расмийларнинг асосий баёнотлари
Қуролли исён кўтаришга уриниш: расмийларнинг асосий баёнотлари
Sputnik Ўзбекистон
Қодиров Ростовдаги вазият муносабати билан Чеченистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардияси жангчилари аллақачон кескинлик зоналарига жўнаб кетганини айтди.
2023-06-24T15:05+0500
2023-06-24T15:05+0500
2023-06-24T15:05+0500
дунёда
россия
чеченистон раҳбари
чеченистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29277901_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_2b97a3e14a33dd106e7ce7c2cb2e043e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Telegram-каналида Россияни парчалашга чанқоқ ташқи ва ички душманни енгиш учун Россия президенти Владимир Путин атрофида бирлашишга чақирди.Чеченистон Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардияси жангчилари аллақачон кескинлик юзага келган ҳудудларга жўнаб кетишди. Бу ҳақда Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.Қодиров Ростовдаги вазият муносабати билан Чеченистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардияси жангчилари аллақачон кескинлик зоналарига жўнаб кетганини айтди.Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Telegram-каналида Вагнер жангчилари ягона тўғри танлов – ўз халқи билан бирга бўлишлари кераклигини ёзди.Федерация Кенгаши раҳбари ҳам исёнга уриниш ҳақида фикр билдирди. Валентина Матвиенконинг сўзларига кўра, Федерация Кенгаши президентни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва жамиятни бирлаштириш зарурлигини тушунади.
https://sputniknews.uz/20230624/isyon-tashkilotchi-rossiya-xiyonat-putin-bayonot-36268620.html
чеченистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29277901_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_3ea7544db3bd383cc5bc52e47b3fe006.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия чеченистон қодиров володин, матвиенко медведев фикри
россия чеченистон қодиров володин, матвиенко медведев фикри
Қуролли исён кўтаришга уриниш: расмийларнинг асосий баёнотлари
Россиялик жангчиларга мурожаат қилинди — Қодиров, Володин, Матвиенко ва Медведев фикри.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Telegram-каналида Россияни парчалашга чанқоқ ташқи ва ички душманни енгиш учун Россия президенти Владимир Путин атрофида бирлашишга чақирди.
"Бўлиниш ва хиёнат - энг катта фожиага, умумбашарий фалокатга йўл. Биз бунга йўл қўймаймиз. Душман мағлуб бўлади! Ғалаба бизники бўлади", деб ёзади Медведев.
Чеченистон Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардияси жангчилари аллақачон кескинлик юзага келган ҳудудларга жўнаб кетишди. Бу ҳақда Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров маълум қилди, деб ёзади
РИА Новости.Қодиров Ростовдаги вазият муносабати билан Чеченистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Россия гвардияси жангчилари аллақачон кескинлик зоналарига жўнаб кетганини айтди.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Telegram-каналида Вагнер жангчилари ягона тўғри танлов – ўз халқи билан бирга бўлишлари кераклигини ёзди.
"Вагнер аскарлари ягона тўғри танлов қилишлари керак: ўз халқи билан бирга, қонун тарафида бўлиш, ўз ватанининг хавфсизлиги ва келажагини ҳимоя қилиш, олий қўмондон буйруғини бажариш. Қолган ҳамма нарса хиёнатдир!", деб ёзади Володин.
Федерация Кенгаши раҳбари ҳам исёнга уриниш ҳақида фикр билдирди. Валентина Матвиенконинг сўзларига кўра, Федерация Кенгаши президентни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва жамиятни бирлаштириш зарурлигини тушунади.
“Бундай улкан, кўп миллатли, кўп конфессияли мамлакатнинг кучи ҳар бир инсоннинг фуқаролик позициясига асосланган бирдамлигида, хиёнат ва иғвогарликка тарихий тоқат қилмаслигимиздадир”, деб ёзади Матвиенко.