Қайси ҳудудда ёмғир ёғади — Ўзбекистонда 23 июнь учун об-ҳаво

© pexels.com/JoelЗонт с черной рамкой
Зонт с черной рамкой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, бугун республиканинг 3 та ҳудуддида қисқа муддали ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Бугун Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилояти ва тоғли ҳудудларда қисқа муддали ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, Тошкентда кечаси +22-24 даража илиқ, кундузи +34-36 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддали ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади .
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +22-27 илиқ, кундузи +36-41 даража иссиқ бўлади. Сурхондарё вилоятида эса ҳарорат +42-44 даражагача исийди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси +19-24 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +13-18, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади .
Янгиликлар лентаси
0