Дам олиш кунлари Тошкентда бориш мумкин бўлган ТОП-10 та тадбир

© Пресс-служба НОК УзбекистанаМассовый забег "Я победитель" в Ташкенте. Архивное фото
Массовый забег Я победитель в Ташкенте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро югуриш мусобақаси, янги уйлар ярмаркаси ва Лудовико Эйнауди концерти. Дам олиш кунлари Тошкентда қаерга бориш мумкин — Sputnik жамланмасида танишинг.

24 июнь, шанба

Очиқ ҳаводаги фильмлар намойиши
Томошабинларни Экопаркда “Дальняя дорога” ва “Чумовая пятница” фильмлари намойиши кутмоқда.
Вақт: 19:30, 21:50
Манзил: З.М Бобур номидаги Тошкент марказий экопарки.
Чипта нархи: 60 минг сўм
Маълумот учун телефон: (+998) 95−881−1855
Боғда концерт-шоу дастури
Томошабинлар ўзбек эстрадаси хонандалари Ҳамдам Собиров ва Райхон Ғаниева иштирокидаги концерт дастурини томоша қилишлари мумкин.
Вақт: 21:00
Манзил: "Янги Ўзбекистон" боғи
Кириш бепул
"Янги уйлар 2023 кўргазмаси"
Ярмарка иштирокчилари сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, биринчи ва иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека кредитларини расмийлаштириш масалалари бўйича мутахассисдан бепул маслаҳат олиш имкониятига эга бўлади.
Вақт: 10.00
Манзил: Ёшлар ижод сарайи
Кириш бепул
Маълумот учун телефон: (+998) 93−801−1801
Давиде Дел Куртонинг маърузаси
Ўзбекистон Давлат санъат музейида Милан политехника университетининг “Архитектура реставрацияси” кафедраси доценти меъморий меросни асраб-авайлаш бўйича маъруза қилади.
Вақт: 17.00
Манзил: Ўзбекистон Давлат санъат музейи
Кириш бепул

25 июнь, якшанба

Людовико Эйнаудининг мусиқий концерти
Қозоғистоннинг Tynda.Music. камер оркестри “1+1”, “Кўчманчилар ўлкаси” ва бошқа фильмлари билан томошабинлар хотирасида қолган италиялик бастакор Людовико Эйнауди мусиқаси ижросида концерт дастурини тақдим этади.
Вақт: 19.00
Манзил: "Туркистон" санъат саройи
Чипта нахлари: 130 – 600 минг сўм.
Yangi Nafas халқаро югуриш мусобақаси
25 июнь куни Тошкентда "Humo Arena" спорт мажмуаси майдонида "Yangi Nafas" марафони старт олади. Иштирокчилар Olympic Day муносабати билан 3 км, 10 км ва 1 миль (1,61 км) масофалардан бирини танлашлари мумкин.
Вақт: 06.00
Манзил: Humo Arena
Иштирок этиш нархи: 75-149 минг сўм.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (+998) 71−241−1365, (+998) 71−207−1071, (+998) 71−207−2072
Хусан Таджимирзаевнинг концерти
Ўзбекистонлик ижрочи Халқлар дўстлиги саройи саҳнасида яккахон концерт дастурини намойиш этади.
Вақт: 19.00
Манзил: Халқлар дўстлиги саройи
Чипта нархи: 80-180 минг сўм
Маълумотлар учун телефон: (+998) 71−241−1365, (+998) 71−207−1071, (+998) 71−207−2072
Кулолчилик бўйича маҳорат дарси
Иштирокчилар кулолчилик асосларини ўзлаштириб, уста раҳбарлигида ўз маҳсулотини яратиш имкониятига эга бўладилар.
Вақт: 11:00, 12:00, 14:00, 15:00, 16:00, 17:00, 18:00
Манзил: Masterskaya
Чипта нархлари: 220-320 минг сўм
Маълумот учун телефон: (+998) 97−754−0515
Янгиликлар лентаси
0