Дам олиш кунлари ҳаво бироз салқин бўлади

© unsplash.com/Maria BaranovaТошкент телеминораси, архив сурат
Тошкент телеминораси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Якшанба куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, ҳафта бошида Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат +33…+38 даражагача пасайди. Фақат республиканинг энг жанубий ҳудудлари жуда иссиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлди. Сурхондарё вилоятида ҳаво +42…+44 даражагача исиди.
23-24 июнь кунлари республика бўйлаб асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +33…+38, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда +42…+44 атрофида бўлади.
25 июнь, якшанба куни, Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади. Республика бўйича булутлилик кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна +2…+4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган +31…+34 даражагача, жанубда баъзи жойларда +38…+40 даражага пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат +15…+18 даражагача пасаяди.
Жума куни жанубда ва чўл ҳудудларда, 24−25 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача, айрим жойларда 20−23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 24−25 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон ва якшанба куни шамол тезлиги 12−15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23−24 июнда +34…+36, 25 июнда +31…+33 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0