https://sputniknews.uz/20230622/nato-kiev-haqiqat-36212779.html
“Ҳаммасига — бир ойдан камроқ муддат”. НАТО Киев учун ноқулай ҳақиқатни ошкор қилди
“Ҳаммасига — бир ойдан камроқ муддат”. НАТО Киев учун ноқулай ҳақиқатни ошкор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Атлантика иттифоқи ўз саноатининг заифлигини расман тасдиқлади. Бош котиб Йенс Столтенбергнинг тан олишича, ҳарбий блок аъзоларининг ўқ-дори ва қуроллар омборлари Киевга етказиб берилаётган таъминот туфайли бўшаб қолган.
2023-06-22T22:21+0500
2023-06-22T22:21+0500
2023-06-22T22:21+0500
колумнистлар
украина
ақш
европа иттифоқи
германия
ҳарбий техника
ҳарбий ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36200978_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_ffffffe55ca380338515c05b58b78a55.jpg
Бош котиб Йенс Столтенбергнинг тан олишича, ҳарбий блок аъзоларининг ўқ-дори ва қуроллар омборлари Киевга етказиб берилаётган таъминот туфайли бўшаб қолган.Бир неча кун давомидаБрюссель бу қуролли можаронинг бунчалик шиддатли бўлишини кутмагани аниқ. Ҳарбий ҳаракатлар позицион хусусият касб этди. Биринчи жаҳон урушида бўлгани каби артиллерия залпининг аҳамияти ҳал қилувчи омил бўлди. Шунинг учун Украина Қуролли кучларига сахийлик билан ўқ-дориларни тақдим этишди — улар эса Донбасс шаҳарларини ўққа тутдилар.Германиянинг “Der Spiegel” нашри яқинда Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг очиқчасига гапирилган фикрларини эълон қилди. Германия армияси эса иттифоқда куч бўйича расмий равишда АҚШ ва Туркиядан кейин учинчи ҳисобланади. Бошқа донор мамлакатларда эса — АҚШ бундан мустасно — вазият яхши эмас.Вазир ҳукумат раҳбарларини оммавий харидларни молиялаштиришга ва 230 минг ўқ-дори тўплашга даъват қилди. Бу ҳам унчалик кўп эмас — бир ойлик жанг учунгина етади. Берлин эса бундай захираларга фақат 2031 йилгача эришмоқчи.Германия ва бошқа Европа давлатларининг мудофаа саноати асосий “сарфланадиган материаллар” — артиллерия снарядларини тўлдиришга тайёр эмас бўлиб чиқди.Асосий фойда кўрувчиФақат АҚШ катта арсеналларга эга. Уларнинг Жанубий Корея ва Исроилдаги “яширин хазина”сига ҳали тегилмаган. Вашингтон учун ҳозирги вазият қўл келмоқда.Шу сабабли америкаликлар Европа ишлаб чиқариш объектларини фаол равишда ўзига оғдириб олмоқда ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. Улар кузгача снаряд ишлаб чиқаришни ойига 20 мингга, 2025 йилга келиб — 40 мингга етказмоқчи. Украина можароси учун бу ҳам оз. Аммо “тажовузкор Россия”дан чўчиган ҳарбий блокдаги иттифоқчилар жон ҳолатда юлиб олишлари учун кифоя.Худди шу найрангни, афтидан, улар бошқа турдаги қуроллар билан ҳам ишга солишмоқчи. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларига Киевга юборилган “Леопардлар”ни (150 дан ортиқ) “Абрамслар” билан алмаштиришни тавсия этишди.Умуман олганда, Европа бунга қарши эмас. Шундай қилиб, 2022 йилнинг кузида Германия канцлери Олаф Шольц “Европа осмон қалқони” ташаббусини илгари сурди: ягона ҳаво мудофаа тизимини шакллантириш. У барча иттифоқчиларга Америка "Patriot" ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишни таклиф қилди.Эски нарсалардан халос бўлишНАТО бошқа муаммоларга ҳам дуч келди. Киевга Ғарб қуроллари учун 800 миллион доллар сарфлади. "The New York Times" газетасининг икки манбасига кўра, буюртмаларнинг бир қисми бажарилмаган ва маблағлар қайтарилган. Натижада баҳоргача юз миллионлик шартномалар тўхтаб қолди.Бундан ташқари, етказиб берилган қуроллар кўпинча сифатсиз эди. Ҳарбий техника жиддий таъмирлашни талаб қилар ёки фақат эҳтиёт қисмларига ярар эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, УҚК қуролларининг 30 фоизга яқини ҳозирда таъмирлаш базаларида.НАТО мамлакатларида Киев ёрдамида кераксиз ва ликвид бўлмаган буюмлардан — омборлардаги эскирган ва йўқ қилиш қиммат бўлган нарсалардан халос бўлишга умид қилганларини энди очиқ-ойдин маълум қилишмоқда. Бироқ, Брюссель можаронинг бундай кўламга эга бўлишини кутмаганлиги аниқ. Можаро давом этгани сари Европа Иттифоқининг мудофаа қобилияти шунчалик кўп зарар кўрмоқда ва АҚШга ҳарбий қарамлик кучаймоқда. Айнан Вашингтонда жанговар ҳаракатларни давом эттириш талаб қилинаётгани бежиз эмас.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/16/36200978_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d605ec7960ba0cdfaf8c95444402158e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
нато украина
“Ҳаммасига — бир ойдан камроқ муддат”. НАТО Киев учун ноқулай ҳақиқатни ошкор қилди
Шимолий Атлантика иттифоқи ўз саноатининг заифлигини расман тасдиқлади.
Бош котиб Йенс Столтенбергнинг тан олишича, ҳарбий блок аъзоларининг ўқ-дори ва қуроллар омборлари Киевга етказиб берилаётган таъминот туфайли бўшаб қолган.
Брюссель бу қуролли можаронинг бунчалик шиддатли бўлишини кутмагани аниқ. Ҳарбий ҳаракатлар позицион хусусият касб этди. Биринчи жаҳон урушида бўлгани каби артиллерия залпининг аҳамияти ҳал қилувчи омил бўлди. Шунинг учун Украина Қуролли кучларига сахийлик билан ўқ-дориларни тақдим этишди — улар эса Донбасс шаҳарларини ўққа тутдилар.
Германиянинг “Der Spiegel” нашри яқинда Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг очиқчасига гапирилган фикрларини эълон қилди.
У Бундесверда НАТОнинг 155 миллиметрлик асосий калибрли снарядлари атиги 20 мингга яқин борлигини тан олди. Бу Украина армияси учун максимал уч ёки тўрт кунга етади — ҳатто қайноқ ҳудудда бўлмаса ҳам.
Германия армияси эса иттифоқда куч бўйича расмий равишда АҚШ ва Туркиядан кейин учинчи ҳисобланади. Бошқа донор мамлакатларда эса — АҚШ бундан мустасно — вазият яхши эмас.
Вазир ҳукумат раҳбарларини оммавий харидларни молиялаштиришга ва 230 минг ўқ-дори тўплашга даъват қилди. Бу ҳам унчалик кўп эмас — бир ойлик жанг учунгина етади. Берлин эса бундай захираларга фақат 2031 йилгача эришмоқчи.
Германия ва бошқа Европа давлатларининг мудофаа саноати асосий “сарфланадиган материаллар” — артиллерия снарядларини тўлдиришга тайёр эмас бўлиб чиқди.
Фақат АҚШ катта арсеналларга эга. Уларнинг Жанубий Корея ва Исроилдаги “яширин хазина”сига ҳали тегилмаган. Вашингтон учун ҳозирги вазият қўл келмоқда.
“НАТО саммитларида Европа етакчилари Вашингтондан “мудофаа харажатларини ошириш” каби очиқ хабар олишади, деб ёзадмоқда “Politico” нашри. “Алоҳида эса уларга тушунтирилади: Америка қуролларини сотиб олинг”.
Шу сабабли америкаликлар Европа ишлаб чиқариш объектларини фаол равишда ўзига оғдириб олмоқда ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда. Улар кузгача снаряд ишлаб чиқаришни ойига 20 мингга, 2025 йилга келиб — 40 мингга етказмоқчи. Украина можароси учун бу ҳам оз. Аммо “тажовузкор Россия”дан чўчиган ҳарбий блокдаги иттифоқчилар жон ҳолатда юлиб олишлари учун кифоя.
Худди шу найрангни, афтидан, улар бошқа турдаги қуроллар билан ҳам ишга солишмоқчи. Масалан, Европа Иттифоқи мамлакатларига Киевга юборилган “Леопардлар”ни (150 дан ортиқ) “Абрамслар” билан алмаштиришни тавсия этишди.
Умуман олганда, Европа бунга қарши эмас. Шундай қилиб, 2022 йилнинг кузида Германия канцлери Олаф Шольц “Европа осмон қалқони” ташаббусини илгари сурди: ягона ҳаво мудофаа тизимини шакллантириш. У барча иттифоқчиларга Америка "Patriot" ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишни таклиф қилди.
Эски нарсалардан халос бўлиш
НАТО бошқа муаммоларга ҳам дуч келди. Киевга Ғарб қуроллари учун 800 миллион доллар сарфлади. "The New York Times" газетасининг икки манбасига кўра, буюртмаларнинг бир қисми бажарилмаган ва маблағлар қайтарилган. Натижада баҳоргача юз миллионлик шартномалар тўхтаб қолди.
Бундан ташқари, етказиб берилган қуроллар кўпинча сифатсиз эди. Ҳарбий техника жиддий таъмирлашни талаб қилар ёки фақат эҳтиёт қисмларига ярар эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, УҚК қуролларининг 30 фоизга яқини ҳозирда таъмирлаш базаларида.
Шу билан бирга, Киев ғарблик ҳамкорларини танқид қилмасликка ҳаракат қилмоқда. Масалан, Американинг "Ultra Defense Corporation" компаниясига гаубицаларни таъмирлаш учун 19,8 миллион доллар тўланган. Улар “жанговар вазифаларни бажаришга яроқсиз” ҳолатда қайтарилган.
НАТО мамлакатларида Киев ёрдамида кераксиз ва ликвид бўлмаган буюмлардан — омборлардаги эскирган ва йўқ қилиш қиммат бўлган нарсалардан халос бўлишга умид қилганларини энди очиқ-ойдин маълум қилишмоқда. Бироқ, Брюссель можаронинг бундай кўламга эга бўлишини кутмаганлиги аниқ. Можаро давом этгани сари Европа Иттифоқининг мудофаа қобилияти шунчалик кўп зарар кўрмоқда ва АҚШга ҳарбий қарамлик кучаймоқда. Айнан Вашингтонда жанговар ҳаракатларни давом эттириш талаб қилинаётгани бежиз эмас.