Самарқанд табиатига қарийб 750 млн сўм зарар етказилди — тафсилотлар

© Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим вазирлигиВырубка деревьев
Вырубка деревьев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
Вилоятнинг Булунғур туманида кўп йиллик дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 9 туп қайрағоч ноқонуний тарзда кесиб ташланди ва табиатга 744 млн 642 минг сўм зарар келтирилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим вазирлиги хабар берди.
Шикастланган дарахт ҳақида хабар беришга мўлжалланган махсус бот ишга туширилди.
Дарахтлар туман ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Самарқанд М-39-автомагистрал йўли ёқасида белбоғ (ихота) шаклида экилган бўлган. Дарахтлар қарийб 50-55 йилдан буён ўсиб келган.
Далилий ашёлар ва тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жарима миқдорлари оширилиши маълум қилинган эди. Унга кўра, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида ушбу ҳуқуқбузарликлар такрор содир этилса 15 суткага қамоққа олиш чоралари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, эндиликда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам киритилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0