Россиялик опера ижрочиси Ўзбекистонга келди — видео

© Личный архив Ильдара Абдразакова Россияда хизмат кўрсатган артист Ильдар Абдразаков
Россияда хизмат кўрсатган артист Ильдар Абдразаков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
Ильдар Абдразаков бугун Тошкентда илк бор концерт беради.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Россияда хизмат кўрсатган артист Ильдар Абдразаков Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
“Тошкент мени илиқ кутиб олди”, – дейди машҳур опера хонандаси Ильдар Абдразаков.
“Олтин ниқоб” миллий театр мукофоти лауреати, икки карра “Грэмми” мукофоти совриндори Ильдар Абдразаков бугун, 21 июнь куни Тошкентда илк бор концерт беради.
Россиялик опера ижрочисининг концерти Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида “Россия фасллари” халқаро маданий лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.
Хонанда дирижёр Денис Власенко бошчилигидаги симфоник оркестр жўрлигида чиқиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 май куни Тошкентда “Россия фасллари” рус санъати ва маданияти фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди. Лойиҳанинг кенг кўламли дастури доирасида йил давомида турли форматдаги 20 дан ортиқ тадбирлар: концертлар, спектакллар, маҳорат дарслари, фильмлар намойиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0