https://sputniknews.uz/20230620/tadbirkorlar-soliq-imtiyozlari-36106843.html
Айрим туманлардаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши кутилмоқда
Айрим туманлардаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 47 та "шароити оғир" бўлган туманида тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш, фойдаланилмаётган объектлар эгаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилишини бекор қилиш режалаштирилмоқда.
2023-06-20T14:36+0500
2023-06-20T14:36+0500
2023-06-20T14:48+0500
иқтисод
олий мажлис қонунчилик палатаси
солиқ
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/14/36106398_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_cffdd6a4d893d29158722258de9b842f.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг 11 та вилоятидаги 47 та "шароити оғир" бўлган туманида тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилишди.Ҳужжат билан қуйидагилар таклиф этилмоқда:Аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилиши хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20230613/qoraqalpogiston-tadbirkorlar-soliq-imtiyozlari-35941214.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/14/36106398_72:153:1005:853_1920x0_80_0_0_3c056b398271c16f35fb445fab2cd3a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шароити оғир туман тадбиркорлар солиқ ставкалар имтиёз қонун
шароити оғир туман тадбиркорлар солиқ ставкалар имтиёз қонун
Айрим туманлардаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилиши кутилмоқда
14:36 20.06.2023 (янгиланди: 14:48 20.06.2023) 47 та "шароити оғир" бўлган туманда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш, фойдаланилмаётган объектлар эгаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилишини бекор қилиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг 11 та вилоятидаги 47 та "шароити оғир" бўлган туманида тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан
қабул қилишди. Ҳужжат билан қуйидагилар таклиф этилмоқда:
“шароити оғир” бўлган туманлар учун вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш;
фойдаланилмаётган объектлар эгаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилишини бекор қилиш;
давлат органларига, муассаса ва ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ва улар томонидан бошқа ташкилотларга ижарага берилган ерларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш;
ерлардан кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда уй-жой эгалари учун уч карра оширилган ставкада ер солиғини ҳисоблаш тартиби қўлланишини тўхтатиб туриш;
электротехника тармоқ корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларини қўллаб-қувватлаш орқали инновацион технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш.
Аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғига ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилиши
хабар қилинган эди.