https://sputniknews.uz/20230613/qoraqalpogiston-tadbirkorlar-soliq-imtiyozlari-35941214.html
Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари берилди
Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари берилди
Sputnik Ўзбекистон
Киритилган ўзгартиришларга 2028 йилгача Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун даромад, айланма, мулк ва ер солиғи 50%гача камайтирилди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида бўлди.
2023-06-13T19:37+0500
2023-06-13T19:37+0500
2023-06-14T10:20+0500
иқтисод
қорақалпоғистон
имтиёз
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35950133_327:285:978:651_1920x0_80_0_0_cd7276e3f5afa77f356829af2601da4d.png
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Айрим қонун ҳужжатларга Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритилди. Ўзбекистон президенти 12 июнь куни тегишли қонунни имзолади.Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) 2028 йил 1 январгача:Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.Илгари бундай имтиёз мавжуд эмас эди.“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2027 йил 1 октябргача Консуллик йиғимини ҳамда Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35950133_299:200:982:712_1920x0_80_0_0_731d14c93966ec1f3026a987c4f9a022.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон тадбиркорлар солиқ имтиёзлари қонун
қорақалпоғистон тадбиркорлар солиқ имтиёзлари қонун
Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари берилди
19:37 13.06.2023 (янгиланди: 10:20 14.06.2023) 2028 йилгача Қорақалпоғистон тадбиркорлари учун даромад, айланма, мулк ва ер солиғи 50 фоизгача камайтирилди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Айрим қонун ҳужжатларга Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритилди. Ўзбекистон президенти 12 июнь куни тегишли қонунни
имзолади. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) 2028 йил 1 январгача:
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан
50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
ижтимоий солиқни
1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, ЯТТлар эса йилига БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида тўлайди.
Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.
Илгари бундай имтиёз мавжуд эмас эди.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2027 йил 1 октябргача Консуллик йиғимини ҳамда Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.