Қайси ҳудуд кўпроқ исийди — Ўзбекистонда 17 июнь учун об-ҳаво

© Табиат ресурслари вазирлигиКрепость “Кирк киз” (сорок девушек).
Крепость “Кирк киз” (сорок девушек). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Oбуна бўлиш
Бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +43 даражагача исийди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун республиканинг бир қатор ҳудудлари +43 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкентда кечаси +23-25 даража илиқ, кундузи +38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +36-41 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +24-29, кундузи +38-43 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +22-27 даража илиқ, кундузи +36-41 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +24-29 даража илиқ, кундузи +38-43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +19-24 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +16-21 даража илиқ, кундузи +27-32 даража иссиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0