Украина енгилган сари ядровий можаро хавфи ортиб бормоқда

© Foto : US Air ForceB-52 Stratofortress - АҚШ ядровий бомбардимончи самолёти
B-52 Stratofortress - АҚШ ядровий бомбардимончи самолёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия ғарбий чегараси, 22 июнь Германия бошчилигида НАТОнинг 10 минг аскари ва 250 та ҳарбий самолётлари иштирокида ҳарбий амалиётлар бошланади.
Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми кўпроқ ўз жонига қасд қилишга ўхшаб кўринаётган, жанг майдонлариж Германия "Леопард"лари ва Франция зирҳли машиналари ёнаётган ҳамда ҳужум "бир қадам олдинга икки қадам орқага" қабилида кетаётган бўлса-да, ғалабани нишонлашга ҳали эрта.

Ажабланарлиси шундаки, Украина армияси учун вазият қанчалик ёмон бўлса, глобал ядровий можаро эҳтимоли шунчалик юқори бўлмоқда.

Киев НАТОнинг ёрдамига умид қилмоқда ва альянс ҳақиқатан ҳам ҳар томонлама ёрдам беришга уринмоқда. Кеча НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида Украина мудофааси бўйича Рамштейн форматида мулоқот гуруҳининг учрашувлари бўлиб ўтди. Альянс бош котиби Йенс Столтенберг Украина Қуролли кучларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берди. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин йиғилганларга “Украинадаги уруш спринт эмас, балки марафон эканлигини” эслатиб, Вашингтон майдонни тарк этмаслигига, балки ундан узоқ вақт фойдаланишига ишонтирди.
Бу тинчликпарвар риторика ва жимжимадор сўзлар ортида аслида аниқ ҳарбий мақсадларни яширинган. Йўқ, бу Украинани қўллаб-қувватламайди. 2014 йилдан бери Пентагоннинг ҳарбий режаларида Россия асосий рақиб сифатида кўрсатилган. Бугун эса америкапараст НАТО блоки Россияни биринчи навбатда ҳарбий йўл билан мағлуб қилмоқчи. Агар Украина парчаланса, альянс кучлари аралашади.
Худди шу Столтенберг, агар Украина Қуролли кучлари учун вазият жуда ёмон бўлса, Польша армияси Украина ҳудудига кириши мумкинлиги ҳақида аллақачон айтиб ўтган эди, гўёки НАТО эмас, балки ўз номидан. Аммо Американинг вассали бўлган "Польша" ўз бундай қарорлар қабул қила олмайди. Мамлакатнинг барча ҳарбий кучлари узоқ вақтдан бери Европадаги Америка ҳарбий машинаси таркибига киритилган.
Аввал америкаликлар қирғинга украиналикларни ташлаган бўлса, энди полякларни ташламоқчи.
Москвага юборилган яна бир "сигнал" бу НАТОнинг кенг кўламли "Air Defence-2023" (Ҳаво ҳимоячиси) машқларининг атайлабдан Гитлернинг СССРга ҳужум қилган санасида ташкил этилишидир.
Машқлар расман НАТО томонидан ташкиллаштирилмаган бўлсада, унда НАТОнинг барча давлатлари ва уларга қўшилган Швеция ва Япония ҳам иштирок этади. Машқларда етакчи давлат Германия бўлади. Бу ҳам рамзийликни ошириш мақсадида бўлса керак.
Кўлами бўйича мисли кўрилмаган бу машқлар ҳозирда Россия чегараларига яқин жойда ўтказилмоқда. Унда 10 мингдан ортиқ аскар, 250 та ҳарбий самолёт иштирок этади.
“Шунда ҳам дунё етакчилари, жумладан, жаноб Путин ҳам бизнинг иттифоқимизнинг кучи ва руҳиятга эътибор бермасалар, мен жуда ҳайрон бўламан”, — дея шама қилди Американинг Германиядаги элчиси Эми Гутман.
22 июнь куни эса Луфтваффе самолётлари Болтиқбўйи давлатлари устидан учиб ўтади, бомбали ҳужумларни машқ қилади. Буни умуман Украинага қандай алоқаси бор? Аслида бу НАТО иттифоқининг барча кучлари томонидан Россияга ҳужум қилишнинг намойиший репетисиясидир. НАТОнинг суверен давлатлар ҳудудидаги барча босқинлари бомбардимон қилиш билан бошланди.
Ҳаво ҳимоячиси машқларида шу муносабат билан АҚШдан учиб келган юзта самолёт иштирок этмоқда.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-лейтенанти Майкл Ло вакили таъкидлашича, "Европанинг ўзгарган стратегик ландшафтида" машқлар "Қўшма Штатларнинг Европада бўлишини тасдиқлайди" ва "буюк давлатга қарши чиқиш нима эканини кўрсатиб қўяди".
Яъни Россияга очиқ айтилади, АҚШ у билан урушмоқчи. Шу нуқтаи назардан, Америка самолётлари бизга айнан нимани намойиш қилиш учун чақирилгани қизиқ. Украинани қўллаб-қувватлашнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу кўпроқ Россияга қарши "қуролсизлантирувчи зарба" репетисияга ўхшайди.
Америкаликлар ўзларининг ушбу "қуролсизлантирувчи зарба" ғояси билан атом бомбаси ихтиро қилинганидан машғул. RAND таҳлил марказининг ушбу мавзу бўйича кўплаб тарихий ишлар мавжуд. У ерда америкалик генералларнинг сўзлари кўп марта тилга олинади. "Менга "мудофаа" сўзи ёқмайди, - деди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Арнолд 1946 йилда журналистнинг СССРда атом бомбаси ихтиро қилинганида нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволига жавобан. "Биз уларга биринчи бўлиб зарба беришимиз керак, Америка хавфсизлигини таъминлаш учун", - деган эди.
"Биринчи бўлиб уриш" ғояси СССРнинг мегаполисларини атом бомбардимон қилишни ўз ичига олган машҳур Dropshot режасининг асосини ташкил этди ва Буш ва Обама даврида қўлланиладиган душман бош штаблари ва ракета шаҳталарига "олдиндан берилган бошқарувдан маҳрум қилувчи ядровий зарба" нинг расмий конциясига айланди.
Бу мутлақо расмий сиёсат, буларнинг барчаси очиқ манбаларда ёзилган, аммо Россиянинг ҳар бир қадамига океаннинг нариги томонидан кўзларини катта-катта очиб "НАТО фақат тинч мақсадларга эга мудофаа иттифоқи", у фақат "Украинани ҳимоя қилиш" билан шуғулланади, деб уялмасдан ёлғон гапиришни бошлайдилар . Бироқ, бу риторика ҳам жанговар ҳаракатларнинг бир қисмидир. Унинг мақсади аниқ: душманни чалғитиш ва бутун дунёни йўлдан уриш.
Америкаликлар рус халқининг душмани эмаслигини эълон қилган Энтони Блинкен шунчаки Вашингтоннинг ўта аниқ ҳарбий мақсадларини "уруш булути" билан яширмоқда. Лекин бизни алдаш осон эмас. Адолф Гитлер ҳам худди шу сўзлар билан бошлаган эди. Охири нима билан якунлангани ҳаммага маълум.
Янгиликлар лентаси
0