Душман техникасини йўқ қилган 10 мингдан ортиқ аскарлар мукофот пули олди
© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишУкраинанинг яксон қилинган зирҳли техникаси, архив сурат
© Sputnik / Сергей Аверин
/ Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги махсус операция ҳудудида Украина ҳарбий техникасини йўқ қилган 10 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларга мукофот пули тўлади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён минглаб аскарлар душман ҳарбий техникасини йўқ қилгани ёки қўлга киритгани учун мукофот пуллари олди, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.
"Ўтган йили 7064 нафар россиялик жангчи Украина ва Ғарбнинг 11586 бирлик ҳарбий техникасини йўқ қилгани учун тўлов олди. Жорий йилнинг беш ойида эса 3193 нафар ҳарбий хизматчи душманнинг 4415 та техникасини йўқ қилгани учун мукофот олди", - дейилади хабарда.
Тўловлар ҳарбий қисмлар командирларининг буйруғи асосида амалга оширилади ва ҳарбий хизматчиларнинг шахсий молиявий ҳисоб рақамларига ўтказилади. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар йўқ қилинган душман техникаси учун тўловлар олишига ҳеч қандай чекловлар йўқ, деб таъкидлади ҳарбий департамент.
Мукофот пулларини тўлаш миқдорлари қуйидагича:
300 минг рубль - уриб туширилган Украина вертолётлари (45 та) ва самолётларининг (71та) ҳар бири учун. Шунингдек, "Точка-У" тактик ракета комплексининг учириш мосламалари (15 та), АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS кўп ракетали тизимларини йўқ қилиш учун;
100 минг рубль - зирҳли транспорт воситаларининг ҳар бири учун;
50 минг рубль - жанговар зирҳли транспорт (1501 та) , ўзиюрар тўплар (203 та) реактив ўт очиш қурилмалари (85 та) "Ольха", "Смерч", "Ураган" ва HIMARS тизимлари томонидан отилган 941 та ракета ва 1211 та учувчисиз аппаратларни муваффақиятли тутиб олгани учун.
Қримда Россия кемалари ва фуқаролик инфратузилмаларига ҳужум қилган олтита денгиз дронларини йўқ қилган ҳарбий денгизчиларнинг ҳар бири 200 минг рублдан олди.
Ҳозир Запорожье ва Жанубий Донецк йўналишларида АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган немис "Леопард 2" танклари ва зирҳли машиналарини йўқ қилган жангчиларга тўловлар амалга оширилмоқда, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.