“Нега бундай аҳмоқона савол беряпсиз?” — Байденга журналистнинг саволи ёқмади

© Sputnik / Pavel Bednyakov / Медиабанкка ўтишЖо Байден, архив сурат
Жо Байден, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Жо Байден журналистни Украина Федерал қидирув бюроси ҳақида сўрагани учун танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден журналистни Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) Украинага оид ҳужжатлар тўплами ҳақидаги савол учун танқид қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Оқ уйда бўлиб ўтган тадбир якунида зални тарк этаётган мухбир АҚШ президентидан нега уни ФҚБнинг Украинага оид файлларида доимо “катта одам” деб аташганини сўраган.

“Нега бундай аҳмоқона савол беряпсиз?”, - дея қўпол жавоб қайтарди Байден журналистнинг саволига.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Байденни Украина компаниясидан пора олганликда айблаган эди. Унинг таъкидлашича, амалдаги Оқ уй раҳбари Жо Байден вице-президент лавомида ишлаган пайтида Украинанинг “Burisma Holdings” энергетика компаниясидан пора олган.
Янгиликлар лентаси
0