Трамп Байденни Украина компаниясидан пора олганликда айблади

© AP Photo / Andrew HarnikАҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп. Архив сурат
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
АҚШнинг собиқ раҳбарининг сўзларига кўра, унга нисбатан эълон қилинган айбловлар “ҳақиқий жосуслик ва ҳақиқий жиноятлардан” диққатга чалғитишга уринишдир.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, амалдаги Оқ уй раҳбари Жо Байден вице-президент лавомида ишлаган пайтида Украинанинг “Burisma Holdings” энергетика компаниясидан пора олган. Трамп Нью-Жерси штатида тарафордорилари олдида чиқиш қилаётиб, шундай баёнот берди.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, унга нисбатан эълон қилинган айбловлар “ҳақиқий жосуслик ва ҳақиқий жиноятлардан” диққатга чалғитишга уринишдир.
“Келинг, тил бириктирамиз ва ҳеч ким беш миллион доллар миқдордаги пора ҳақида гапирмаслиги учун унга қарши айблов қўямиз”, - деди Трамп.
Шунингдек, сиёсатчи аввалроқ америкалик сенатор Чак Грассли ФҚБда Байденнинг Украина энергетика компаниясидан пора олганлигига алоқадор далиллар борлигини айтганини эслатди. Трампнинг сўзларига кўра, аммо ФҚБ бу маълумотларни ошкор қилмаяпти.
"Даволаб бўлмайдиган аҳмоқ": Трамп Байденни кескин танқид қилди
Янгиликлар лентаси
0