"Даволаб бўлмайдиган аҳмоқ": Трамп Байденни кескин танқид қилди

© AP Photo / Evan VucciДональд Трамп во время пресс-конференции в Белом доме 16 сентября 2020 г.
Дональд Трамп во время пресс-конференции в Белом доме 16 сентября 2020 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2023
Oбуна бўлиш
Трамп Байденни аҳмоқ деб атади ва уни Афғонистонни тарк этиш вақтидаги йўқотишлари учун танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг вориси - демократ Жо Байденни 2021 йилда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан шошилинч равишда олиб чиқилиши учун жавобгарликни бошқаларга юклашга уринаётганликда айблади, сиёсатчининг ўзи буни “қобилиятсиз таслим бўлиш” деб таърифлади.
"Оқ уйдаги энг катта аҳмоқ, даволаб бўлмайдиган Жо Байден бошчилигидаги мамлакатимизни тизимли равишда вайрон қилаётган бу аҳмоқларда Афғонистонни ўта қобилиятсиз равишда топширишда Трампни айблаш деган янги дезинформация ўйини пайдо бўлди. Мен бу фалокатнинг ривожини бошқалар билан бир қаторда кузатдим", - деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари АҚШнинг амалдаги президентини Афғонистондан тинч аҳолини эмас, ҳарбийларни биринчи бўлиб эвакуация қилишга буйруқ берганликда, “85 млрд $”лик қурол ва ҳарбий техниканинг "Толибон"* қўлига ўтиши ҳамда америкалик аскарларининг ўлдирилишига йўл қўйганликда айблади.
"Бунинг учун фақат Байден айбдор, бошқа ҳеч ким!" – деди Трамп.
Трампнинг баёноти Оқ уйнинг Афғонистон бўйича ҳисоботи эълон қилинганига тўғри келди, шундан келиб чиқадики, АҚШнинг 45-президенти администрацияси Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқмаган ва йўл қўйилган хатолар учун айбдор.
Оқ уй таъкидлашича, АҚШ қўшинларининг афғон ҳудудидан олиб чиқилиши муқаррар ҳодиса бўлган, чунки уларнинг мамлакатда бўлишини узайтириш бу давлатдаги вазиятни тубдан ўзгартира олмас эди.
* Террорчилик фаолияти учун БМТнинг санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0