Машҳур опера хонандаси Ўзбекистонда илк бор концерт беради

© Личный архив Ильдара Абдразакова Ильдар Абдразаков
Ильдар Абдразаков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик опера ижрочисининг концерти Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида “Россия фасллари” халқаро маданий лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россияда хизмат кўрсатган артист, “Олтин ниқоб” миллий театр мукофоти лауреати, икки карра “Грэмми” мукофоти совриндори Ильдар Абдразаков 21 июнь куни Тошкентда илк бор концерт беради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Россиялик опера ижрочисининг концерти Алишер Навоий номидаги Катта театр саҳнасида “Россия фасллари” халқаро маданий лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.
Ильдар Абдразаков дирижёр Денис Власенко бошчилигидаги симфоник оркестр жўрлигида чиқиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 май куни Тошкентда “Россия фасллари” рус санъати ва маданияти фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди. Лойиҳанинг кенг кўламли дастури доирасида йил давомида турли форматдаги 20 дан ортиқ тадбирлар: концертлар, спектакллар, маҳорат дарслари, фильмлар намойиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0