https://sputniknews.uz/20230614/bradley-qirgini-aqsh-afsonasining-barbod-bolishi-35956050.html
"Bradley" жанговар машинасининг қирғин қилиниши – АҚШ афсоналарини пучга чиқармоқда
"Bradley" жанговар машинасининг қирғин қилиниши – АҚШ афсоналарини пучга чиқармоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ғарбнинг мақталган жанговар техникасининг Украинада тезкор йўқ қилиниши — уларни ишлаб чиқарган компаниялар обрўйи ва акцияларини туширмоқда.
2023-06-14T21:24+0500
2023-06-14T21:24+0500
2023-06-14T21:24+0500
украина
нато
ҳарбий техника
ҳарбийлар
колумнистлар
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31427181_0:86:1920:1166_1920x0_80_0_0_6b7bd700a5b4f0b92a62c3dc60a05ceb.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия ҳарбий қуроллари Украина Қуролли Кучларининг Америка зирҳли техникасини тезкорлик билан тарих чиқиндихонасига юбормоқда.Аввалроқ "Patriot" зенит ракета тизими, "Javelin" танкга қарши ракета тизимлари, М777 гаубицаси ва АҚШнинг бошқа “ўзигача” таркибий қисмлари ҳам айнан ўша ерга юборилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги бугун Украинанинг “қарши ҳужуми” энг фаол амалга оширилаётган Запорожье вилоятида деярли зарар кўрмаган "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машинаси ва "Leopard" танклари қўлга олинганини тасдиқлади. Аввалроқ Россия ва хорижий нашрлар махсус ҳарбий операция ҳудудида НАТО нинг ўнлаб нисбатан замонавий зирҳли техникасининг йўқ қилингани ҳақидаги далилларни эълон қилган эди. Бундай “манзаралар” тезда Ғарбни кўп қутбли дунёнинг оғир ҳақиқатига қайтармоқда.Кеча CNN телеканалининг хабар беришича, Украина армияси АҚШ томонидан етказиб берилган барча "М2А2 Bradley" пиёда аскарлар жанговар машиналарининг 15 фоизини йўқотган – 109 та Америка зирҳли техникасидан 16 таси бир ҳафта ичида йўқ қилинган, зарар кўрган ёки ташлаб кетилган. Ғарбда 2022 йил февралидан бери Киев режими 3600 дона ҳарбий техникани йўқотган, деб ҳисоблашади. Россия Мудофаа вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, махсус ҳарбий операция давомида УҚК нинг 9900 та танки ва бошқа жанговар зирҳли техникаси қуролсизлантирилган.Вашингтон Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машиналарининг оммавий йўқ қилинишидан шубҳасиз хавотирда ва кўпроқ ҳарбий техника юборишни режалаштирмоқда. Ахир, АҚШ ҳарбий-саноат мажмуасининг обрўси, ўнлаб йиллар давомидаги хорижий буюртмалар ва юзлаб миллиард долларлар хавф остида. Жаҳон қурол бозорининг моҳияти ўзгармоқда. Пентагоннинг Яқин Шарқдаги операцияларида "М2 Bradley" “дунёдаги энг яхши” "Abrams" танкларидан кўра кўпроқ душман зирҳли техникасини йўқ қилган.Пентагон Киевга қўшимча "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машиналари ва "Stryker" зирҳли транспортёрларини ўз ичига олган янги ҳарбий ёрдам тўпламини эълон қилишга тайёрланмоқда. Вақт Америкага қарши ишламоқда.НАТО машинаси мағлубиятга учради4 июндан бошланган “қарши ҳужум” давомида УҚК катта йўқотишларга дуч келди. Бир нечта "Leopard 2A6" танклари ва "Leopard 2Р" мина тозалаш ҳарбий машиналари ёниб кетди. Россия мудофаасининг “пўлат девори” билан тўқнаш келган Американинг "Bradley" пиёда жанговар машиналари (1981 йилдан бери хизматда) каби “енгил танклар” УҚК га жанг майдонида “ҳужум ва зирҳ борасида” Пентагон ўйлаганчалик яхши натижа кўрсата олмади."Bradley"нинг намунавий қуролланиши: 7,62 миллиметрли пулемётга бириктирилган 25 мм автоматик тўп (3000 м масофагача) ва TOW-2 танкга қарши бошқариладиган ракета (3750 м масофагача). Десант - етти киши. Лазерли масофа ўлчагичли ёнғинни бошқариш тизими мавжуд (тепловизор бошқаруви ҳайдовчи назорати остида). Россиянинг БМП-3 билан жангда Американинг "Bradley" машинаси, умуман олганда, ютқазади. Замонавийроқ БМП-3 бортида 100 мм қурол – 30 мм 2А72 тўп бириктирилган 2А70 ўқ отиш мосламаси мавжуд. У “танклар ва артиллерия ёрдамисиз ҳужум ва мудофаада мотор-пиёда аскарлар бўлинмалари учун самарали жанговар операцияларни амалга ошириш имкониятини беради”. 2А72 қуроли ҳар қандай модификациядаги Америка зирҳли машинасига самарали зарба бериши кафолатланган, аммо "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машинасини зич мина майдонлари ва илгари айтиб ўтилган “Вихрь-М” ёки “Корнет” танкга қарши ракета тизимлари (кундузи - 10 км масофада, кечаси – 6 кмгача) йўқ қилиши эҳтимоли катта. "Bradley" УҚК таркибидан йўқ қилинишидан олдин уранли стандарт снарядлар билан мўлжалли (3 км гача) зарба бериш имкониятига эга бўлиши мумкин. Агар уранли ўқ-дорилар олдинги отрядгача етиб борса.Албатта, АҚШ тарихида бундан юқорироқ даражадаги ақлий қобилиятга эга давлат котиблари ҳам бўлган. Афғонистонда 20 йиллик босқинчиликдан сўнг толибонлардан тепки олган Пентагон ва НАТО ҳанузгача дунёдаги биринчи ядровий давлатга ўйлаб топилган қоидалар ёки шартлар қўйишга уринмоқда. Айни пайтда Байден маъмурияти Украина президенти Владимир Зеленскийни УҚК қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги оқибатлари – ҳарбий ва молиявий ёрдамнинг қисқартирилиши, АҚШ обрўсини йўқотиши борасида огоҳлантирди.Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок махсус операция ҳудудида зарба олган “Леопардлар”ни немисларники деб атамасликни сўради. "Rheinmetall AG" акциялари 8,56 фоизга тушди, "Bradley BAE Systems" ташкилоти капитализациянинг 4 фоизини йўқотди, “Ланцет” томонидан IRIS-T зенит ракета тизими йўқ қилинганидан сўнг "Leonardo S.p.a." акциялари 6,5% га тушди. Украина можароси АҚШ ва иттифоқ қуроллари заҳираларини тугатди ва камомадни тўлдириш учун кўп йиллар керак бўлади. Алоҳида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо – бу логистика. УҚК да Ғарб оғир зирҳли машиналари учун эҳтиёт қисмлар етарли эмас, уларни Полша, Чехияга таъмирлаш учун юбориш керак. Германия Словакия ҳудудида УҚК нинг зирҳли техникаларини таъмирлаш бўйича қўшма махсус марказ очди. Буларнинг ҳаммаси беҳуда. Тарихда Россия билан урушишдан кўра кўпроқ аҳмоқлик ва умидсиз нарсанинг ўзи йўқ. Вашингтоннинг қатъияти ўта ўйламай қилинган ҳаракат, Европа ва бутун дунё учун ҳалокатлидир. Украинанинг НАТОга қўшилиш истаги, “Қримни озод қилиш” ҳақидаги қуруқ гапини ҳисобга олмаган ҳолатда ҳам, Киев режими ва иттифоқнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, АҚШ учун ўз жонига қасд қилишни англатади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0c/31427181_126:0:1794:1251_1920x0_80_0_0_f0f590990b54e03c1acfd8beb6b4430a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
ғарб жанговар техника украина махсус операция дхр лхр россия қуролли кучлар
ғарб жанговар техника украина махсус операция дхр лхр россия қуролли кучлар
"Bradley" жанговар машинасининг қирғин қилиниши – АҚШ афсоналарини пучга чиқармоқда
Ғарбнинг мақталган жанговар техникасининг Украинада тезкор йўқ қилиниши — уларни ишлаб чиқарган компаниялар обрўйи ва акцияларини туширмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия ҳарбий қуроллари Украина Қуролли Кучларининг Америка зирҳли техникасини тезкорлик билан тарих чиқиндихонасига юбормоқда.
Аввалроқ "Patriot" зенит ракета тизими, "Javelin" танкга қарши ракета тизимлари, М777 гаубицаси ва АҚШнинг бошқа “ўзигача” таркибий қисмлари ҳам айнан ўша ерга юборилган эди.
Россия қўшинлари Германия ва Францияда ишлаб чиқарилган жанговар машиналарни йўқ қилишда худди шундай самарали натижа кўрсатмоқда – Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Ғарб қурол ишлаб чиқариш технологияси мағлуб бўлмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги бугун Украинанинг “қарши ҳужуми” энг фаол амалга оширилаётган Запорожье вилоятида деярли зарар кўрмаган "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машинаси ва "Leopard" танклари қўлга олинганини тасдиқлади. Аввалроқ Россия ва хорижий нашрлар махсус ҳарбий операция ҳудудида НАТО нинг ўнлаб нисбатан замонавий зирҳли техникасининг йўқ қилингани ҳақидаги далилларни эълон қилган эди. Бундай “манзаралар” тезда Ғарбни кўп қутбли дунёнинг оғир ҳақиқатига қайтармоқда.
Видеоларнинг бирида рус танки "M2A2 Bradley" пиёда аскарлар жанговар машинасига 1385 метр масофада қарши ҳужумда зарба бергани акс эттирилган. Бу ҳали энг яхши кўрсаткич эмас – Россиянинг “Корнет” танкга қарши ракета тизими 10 км гача бўлган масофада 1300 мм кучли ҳимояни 95 фоиздан ортиқ аниқлик билан ёриб ўтади. Ка-52 ҳужум вертолёти платформасидаги “Вихрь-М” танкга қарши ракета тизими худди шундай жанговар хусусиятларга эга.
Кеча CNN телеканалининг хабар беришича, Украина армияси АҚШ томонидан етказиб берилган барча "М2А2 Bradley" пиёда аскарлар жанговар машиналарининг 15 фоизини йўқотган – 109 та Америка зирҳли техникасидан 16 таси бир ҳафта ичида йўқ қилинган, зарар кўрган ёки ташлаб кетилган. Ғарбда 2022 йил февралидан бери Киев режими 3600 дона ҳарбий техникани йўқотган, деб ҳисоблашади. Россия Мудофаа вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, махсус ҳарбий операция давомида УҚК нинг 9900 та танки ва бошқа жанговар зирҳли техникаси қуролсизлантирилган.
Вашингтон Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машиналарининг оммавий йўқ қилинишидан шубҳасиз хавотирда ва кўпроқ ҳарбий техника юборишни режалаштирмоқда. Ахир, АҚШ ҳарбий-саноат мажмуасининг обрўси, ўнлаб йиллар давомидаги хорижий буюртмалар ва юзлаб миллиард долларлар хавф остида. Жаҳон қурол бозорининг моҳияти ўзгармоқда. Пентагоннинг Яқин Шарқдаги операцияларида "М2 Bradley" “дунёдаги энг яхши” "Abrams" танкларидан кўра кўпроқ душман зирҳли техникасини йўқ қилган.
Бироқ, 2003 йилда Американинг Ироққа бостириб кириши пайтида 150 та "Bradley" жанговар машинаси вайрон қилинган. Бу кўрсаткич – УҚКнинг 2023 йил июнь ойидаги “қарши ҳужум” йўқотишларини башорат қилиш учун ишончли мезондир.
Пентагон Киевга қўшимча "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машиналари ва "Stryker" зирҳли транспортёрларини ўз ичига олган янги ҳарбий ёрдам тўпламини эълон қилишга тайёрланмоқда. Вақт Америкага қарши ишламоқда.
НАТО машинаси мағлубиятга учради
4 июндан бошланган “қарши ҳужум” давомида УҚК катта йўқотишларга дуч келди. Бир нечта "Leopard 2A6" танклари ва "Leopard 2Р" мина тозалаш ҳарбий машиналари ёниб кетди. Россия мудофаасининг “пўлат девори” билан тўқнаш келган Американинг "Bradley" пиёда жанговар машиналари (1981 йилдан бери хизматда) каби “енгил танклар” УҚК га жанг майдонида “ҳужум ва зирҳ борасида” Пентагон ўйлаганчалик яхши натижа кўрсата олмади.
"Bradley"нинг намунавий қуролланиши: 7,62 миллиметрли пулемётга бириктирилган 25 мм автоматик тўп (3000 м масофагача) ва TOW-2 танкга қарши бошқариладиган ракета (3750 м масофагача). Десант - етти киши. Лазерли масофа ўлчагичли ёнғинни бошқариш тизими мавжуд (тепловизор бошқаруви ҳайдовчи назорати остида). Россиянинг БМП-3 билан жангда Американинг "Bradley" машинаси, умуман олганда, ютқазади. Замонавийроқ БМП-3 бортида 100 мм қурол – 30 мм 2А72 тўп бириктирилган 2А70 ўқ отиш мосламаси мавжуд. У “танклар ва артиллерия ёрдамисиз ҳужум ва мудофаада мотор-пиёда аскарлар бўлинмалари учун самарали жанговар операцияларни амалга ошириш имкониятини беради”. 2А72 қуроли ҳар қандай модификациядаги Америка зирҳли машинасига самарали зарба бериши кафолатланган, аммо "Bradley" пиёда аскарлар жанговар машинасини зич мина майдонлари ва илгари айтиб ўтилган “Вихрь-М” ёки “Корнет” танкга қарши ракета тизимлари (кундузи - 10 км масофада, кечаси – 6 кмгача) йўқ қилиши эҳтимоли катта. "Bradley" УҚК таркибидан йўқ қилинишидан олдин уранли стандарт снарядлар билан мўлжалли (3 км гача) зарба бериш имкониятига эга бўлиши мумкин. Агар уранли ўқ-дорилар олдинги отрядгача етиб борса.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен УҚК нинг муваффақиятли қарши ҳужуми Россия президенти Владимир Путинни музокараларни бошлашга мажбур қилишига умид қилмоқда.
Албатта, АҚШ тарихида бундан юқорироқ даражадаги ақлий қобилиятга эга давлат котиблари ҳам бўлган. Афғонистонда 20 йиллик босқинчиликдан сўнг толибонлардан тепки олган Пентагон ва НАТО ҳанузгача дунёдаги биринчи ядровий давлатга ўйлаб топилган қоидалар ёки шартлар қўйишга уринмоқда. Айни пайтда Байден маъмурияти Украина президенти Владимир Зеленскийни УҚК қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги оқибатлари – ҳарбий ва молиявий ёрдамнинг қисқартирилиши, АҚШ обрўсини йўқотиши борасида огоҳлантирди.
Ғарбда “УҚК нинг ҳужуми боши берк кўчага кирган” эканлиги ҳақида тушунча ойдинлашмоқда. Американинг "The Wall Street" журнали умидсизлик йўсинида эълон қилади: “Украина ҳужуми ўқ узмайдиган ҳарбий техникасига таянмоқда”.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок махсус операция ҳудудида зарба олган “Леопардлар”ни немисларники деб атамасликни сўради. "Rheinmetall AG" акциялари 8,56 фоизга тушди, "Bradley BAE Systems" ташкилоти капитализациянинг 4 фоизини йўқотди, “Ланцет” томонидан IRIS-T зенит ракета тизими йўқ қилинганидан сўнг "Leonardo S.p.a." акциялари 6,5% га тушди.
"Der Tagesspiegel" нашри башорат қилади: “УҚКнинг қарши ҳужуми Ғарб учун оғриқли мағлубиятга айланиши мумкин”. Ҳатто УҚК космик алоқаси раҳбари Илон Маск ҳам Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида "Leopard-2" танкларининг камлиги борасида катта муаммоларни таъкидлади. Эҳтимол, Маск Россияда НАТОнинг барча мамлакатларидан кўра кўпроқ танк борлигини билмайди.
Украина можароси АҚШ ва иттифоқ қуроллари заҳираларини тугатди ва камомадни тўлдириш учун кўп йиллар керак бўлади. Алоҳида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо – бу логистика. УҚК да Ғарб оғир зирҳли машиналари учун эҳтиёт қисмлар етарли эмас, уларни Полша, Чехияга таъмирлаш учун юбориш керак. Германия Словакия ҳудудида УҚК нинг зирҳли техникаларини таъмирлаш бўйича қўшма махсус марказ очди. Буларнинг ҳаммаси беҳуда. Тарихда Россия билан урушишдан кўра кўпроқ аҳмоқлик ва умидсиз нарсанинг ўзи йўқ. Вашингтоннинг қатъияти ўта ўйламай қилинган ҳаракат, Европа ва бутун дунё учун ҳалокатлидир.
Украинанинг НАТОга қўшилиш истаги, “Қримни озод қилиш” ҳақидаги қуруқ гапини ҳисобга олмаган ҳолатда ҳам, Киев режими ва иттифоқнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, АҚШ учун ўз жонига қасд қилишни англатади.