https://sputniknews.uz/20230613/aqsh-evropada-yadro-kallaklarini-joylashtirgan-35932404.html
АҚШ Европада яширинча ядро каллакларини жойлаштирган — ICAN
АҚШ Европада яширинча ядро каллакларини жойлаштирган — ICAN
Sputnik Ўзбекистон
Бутун дунёни ядро қуроли борасида шаффофликка чақираётган Европа давлатлари очиқчасига иккиюзламачилик қилмоқда.
2023-06-13T16:32+0500
2023-06-13T16:32+0500
2023-06-13T16:32+0500
дунёда
ақш
ядро қуроли
европа
европа иттифоқи
россия
беларусь
ядровий дастур
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/315/10/3151007_0:0:3138:1765_1920x0_80_0_0_b4a2777fc3718661bb8b8276d27a6d97.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Қўшма Штатлар Европадаги ҳаво базаларига 150 тага яқин ядро қуролини расман эълон қилмасдан жойлаштирди, деди Алисия Сандерс-Закре, Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро ташкилоти (ICAN) сиёсат ва тадқиқот бўйича координатори. РИА Новости хабарига асосан. Унинг сўзларига кўра, бу ўқ-дорилар жойлаштирилган.Сандерс-Закре қўшимча қилишича, ICAN ушбу турдаги қуролларнинг Европанинг исталган мамлакатида жойлаштирилишидан ниҳоятда хавотирда. У, шунингдек, Кубадаги ракета инқирозини эслади ва бундай ҳаракатлар ядровий уруш хавфини оширадиган потенциал нуқта эканлигини қўшимча қилди.Сандерс-Закре таъкидлаганидек, ҳозирги вазиятда бутун дунёни ядро қуроли борасида шаффофликка чақираётган Европа давлатлари очиқчасига иккиюзламачилик қилмоқда.ICAN 2007 йилда ташкил этилган халқаро жамоат ташкилоти бўлиб, у ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани қабул қилиш ва амалга оширишга кўмаклашади. 2017 йилда ташкилот тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган.Март ойида Владимир Путин Москва ва Минск Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштиришга келишиб олганини маълум қилган эди. Давлат раҳбари тушунтирганидек, бундай қадамга Буюк Британиянинг Украинага кам бойитилган уранли ўқ-дорилар етказиб бериш ҳақидаги баёноти сабаб бўлган эди. Унинг таъкидлашича, бу халқаро мажбуриятларни бузмайди, чунки Россия ўз арсеналини қўшни республикага бермаяпти, балки “АҚШ ўнлаб йиллар давомида қилган ишни қилмоқда”.Ўз навбатида, Ғарбдаги танқидчилар Америка ядро қуроли Германияда сақланаётганини тилга олишмайди, Германия расмийлари ҳам бунга изоҳ беришмайди. Шунга қарамай, етакчи халқаро экспертлар Германиядаги ўнлаб Америка ядровий бомбалари бор ҳисоблашади. Германия мухолиф партиялари узоқ йиллардан бери АҚШ ядро қуролини мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилиб келади.
европа
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/315/10/3151007_407:0:3138:2048_1920x0_80_0_0_1e8f5dee0058389f3188b8d66c5d57e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа давлатлари ақш ядро қуроли
европа давлатлари ақш ядро қуроли
АҚШ Европада яширинча ядро каллакларини жойлаштирган — ICAN
Бутун дунёни ядро қуроли борасида шаффофликка чақираётган Европа давлатлари очиқчасига иккиюзламачилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Қўшма Штатлар Европадаги ҳаво базаларига 150 тага яқин ядро қуролини расман эълон қилмасдан жойлаштирди, деди Алисия Сандерс-Закре, Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро ташкилоти (ICAN) сиёсат ва тадқиқот бўйича координатори. РИА Новости
хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, бу ўқ-дорилар жойлаштирилган.
"Мустақил экспертларнинг фикрига кўра, АҚШнинг Германия, Бельгия, Нидерландия, Италия ва Туркиядаги ҳаво базаларида 150 тага яқин жанговар каллаклар жойлаштирилган", - деди у БМТ томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда.
Сандерс-Закре қўшимча қилишича, ICAN ушбу турдаги қуролларнинг Европанинг исталган мамлакатида жойлаштирилишидан ниҳоятда хавотирда. У, шунингдек, Кубадаги ракета инқирозини эслади ва бундай ҳаракатлар ядровий уруш хавфини оширадиган потенциал нуқта эканлигини қўшимча қилди.
Сандерс-Закре таъкидлаганидек, ҳозирги вазиятда бутун дунёни ядро қуроли борасида шаффофликка чақираётган Европа давлатлари очиқчасига иккиюзламачилик қилмоқда.
"Шунинг учун бу шаффофликни яхшилаш учун воситаларни кўриб чиқиш ва саволлар бериш жуда муҳим: бу қандай бомбалар ва улар қаерда?" - дея таъкидлади у.
ICAN 2007 йилда ташкил этилган халқаро жамоат ташкилоти бўлиб, у ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани қабул қилиш ва амалга оширишга кўмаклашади. 2017 йилда ташкилот тинчлик бўйича Нобел мукофотини олган.
Март ойида Владимир Путин Москва ва Минск Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштиришга келишиб олганини маълум қилган эди. Давлат раҳбари тушунтирганидек, бундай қадамга Буюк Британиянинг Украинага кам бойитилган уранли ўқ-дорилар етказиб бериш ҳақидаги баёноти сабаб бўлган эди. Унинг таъкидлашича, бу халқаро мажбуриятларни бузмайди, чунки Россия ўз арсеналини қўшни республикага бермаяпти, балки “АҚШ ўнлаб йиллар давомида қилган ишни қилмоқда”.
Ўз навбатида, Ғарбдаги танқидчилар Америка ядро қуроли Германияда сақланаётганини тилга олишмайди, Германия расмийлари ҳам бунга изоҳ беришмайди. Шунга қарамай, етакчи халқаро экспертлар Германиядаги ўнлаб Америка ядровий бомбалари бор ҳисоблашади. Германия мухолиф партиялари узоқ йиллардан бери АҚШ ядро қуролини мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилиб келади.