Украина можароси фонида дунёда ядровий каллаклар сони ошди — Тинчлик институти

© Sputnik / Сергей ГунеевПодвижный грунтовый ракетный комплекс (ПГРК) стратегического назначения РС-12 "Тополь" выдвигается на позицию.
Подвижный грунтовый ракетный комплекс (ПГРК) стратегического назначения РС-12 Тополь выдвигается на позицию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Сўнгги йил давомида Россия ва АҚШ ядровий қуролларини юқори шайлик даражасиа келтирди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Украина можароси фонида дунёда жойлаштирилган ядровий жанговар каллаклар сони тобора ортиб бормоқда, дея хабар беради Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI). РИА Новости хабарига асосан.
Институт статистик маълумотларига кўра, 2023 йил январь ойида Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил каби мамлакатларда жами 12 512 та ядро қуроли мавжуд бўлиб, улардан 9 576 таси потенциал омборларда бўлган. Бу 2022 йил январь ойига нисбатан 86 донага кўпдир. Шу билан бирга, икки мингга яқин жанговар каллаклар (деярли барчаси Америка ва Россияники) юқори шайлик ҳолатига келтирилган.
2023 йил бошида жойлаштирилган жанговар каллаклар сони сони бўйича етакчи Америка Қўшма Штатлари — 1770 та каллак, Россияда уларнинг сони 1674 та. АҚШ ва Россия биргаликда дунёдаги ядро қуроллари захираларининг қарийб 90 фоизига эга.
SIPRI ҳисоб-китобига кўра, Хитой ядровий арсенали ҳажми 350 тадан 410 тагача ўсган ва рақамлар ўсишда давом этмоқда.Ўн йиллик охирига келиб Хитой ўз ядро арсеналини АҚШ ва Россия даражасига етказиши мумкин, дейилади ҳисоботда.
Францияда ядров каллаклар сони — 280 та, Британияда — 120та. Ҳиндистон ва Покистон ҳам ядро арсеналларини кенгайтирмоқда. КХДР ҳарбий ядро дастурига устувор аҳамият беришда давом этмоқда. Пхенянда ҳозирда 30 га яқин жанговар каллаклар ва яна 50-70 та ишлаб чиқариш учун етарли материаллар мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0