https://sputniknews.uz/20230611/qoraqalpogiston-buxoro-bugusi-brakoner-35887288.html
Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди
Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро буғусини ноқонуний овлаш орқали ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
2023-06-11T17:36+0500
2023-06-11T17:36+0500
2023-06-11T17:48+0500
жамият
ўзбекистон
қорақалпоғистон
ҳайвонот олами
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1345/48/13454861_0:70:1152:718_1920x0_80_0_0_d0284982214e2f610834e346f3ad41c3.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Бугун, 11 июнь куни соат 05:30 да Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё биосфера резервати инспекторлари томонидан Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди.Қуйи Амударё давлат биосфера резервати инспекторларига резерватнинг Жумуртов бўлими ўтиш зонаси фермер хўжалиги ҳудудида ўқ овози эшитилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан процессуал тартибда икки дона ов милтиғи, бир дона Бухоро буғуси тана қисмлари расмийлаштириб олинган.Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Иш прокуратурага юборилган.Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти, Узун тумани, “Деҳқон” маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида кийикнинг ноёб тури ва унинг боласи сақланаётгани маълум бўлган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1345/48/13454861_0:0:1152:864_1920x0_80_0_0_ef96d7e3fe3a564ff218723e42e5d576.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон бухоро буғуси браконьер
қорақалпоғистон бухоро буғуси браконьер
Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди
17:36 11.06.2023 (янгиланди: 17:48 11.06.2023) Бухоро буғусини ноқонуний овлаш орқали ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қорақалпоғистонда Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Бугун, 11 июнь куни соат 05:30 да Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё биосфера резервати инспекторлари томонидан Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинди.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати инспекторларига резерватнинг Жумуртов бўлими ўтиш зонаси фермер хўжалиги ҳудудида ўқ овози эшитилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Инспекторлар воқеа жойига етиб боришганида оқ рангли “Матиз” автомашинаси чиқиб кетганлигини аниқлашган. Улар машина изидан қувиб, Гурлан тумани Деҳқонобод МФЙгача боришган. Ҳуқуқбузарнинг машинасида қоплар борлиги, уларга эса бир дона Бухоро буғусининг бўлакланган жасади солингани маълум бўлган. Браконьер қўлга олинган.
Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан процессуал тартибда икки дона ов милтиғи, бир дона Бухоро буғуси тана қисмлари расмийлаштириб олинган.
Бухоро буғусини ноқонуний овлаш орқали ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Иш прокуратурага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти, Узун тумани, “Деҳқон” маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида кийикнинг ноёб тури ва унинг боласи сақланаётгани
маълум бўлган эди.