Сурхондарёдаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик топилди

© ИА "Дунё"Сурхондарёдаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик топилди
Сурхондарёдаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик топилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб эканлиги, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Сурхондарё вилояти, Узун тумани, “Деҳқон” маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонида кийикнинг ноёб тури ва унинг боласи сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Экология вазирлиги ишчи гуруҳи ва “Боботоғ” миллий табиат боғи ходимлари томонидан кийик ва унинг боласи вақтинчалик Термиз ҳайвонот боғига топширилди.
Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб эканлиги, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0