Теҳрондан Самарқандга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

© Uzbekistan AirportsЭроннинг "Qeshm Air" авиакомпанияси самолёти, архив сурат
Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси самолёти, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Теҳрон билан Самарқандни боғловчи тўғридан-тўғри рейслар 21 июндан бошланади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Эроннинг “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳрондан Самарқандга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари 21 июндан йўлга қўйилади. Рейслар ҳафтасига бир марта - чоршанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган
Маълумот учун, “Qeshm Air” — 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг штаб-квартираси Теҳронда жойлашган. Авиакомпания маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.
Эслатиб зтамиз, ўтган йили "Qeshm Air" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0