Эрондан Ўзбекистонга мунтазам рейслар йўлга қўйилди

© Uzbekistan AirportsЭроннинг "Qeshm Air" авиакомпанияси
Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2022
Oбуна бўлиш
Кеча "Qeshm Air" авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Эроннинг "Qeshm Air" авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Эроннинг "Qeshm Air" авиакомпаниясининг самолёти 22 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. “Теҳрон-Тошкент-Олма-Ота-Теҳрон” йўналиши бўйича учган Airbus A300-600 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари билан боғлаши маълум қилинганди.
Парвозлар Ўзбекистон ва Эрон раҳбарияти ўртасида, сентябрь ойида Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раийсининг мамлакатга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар натижасида йўлга қўйилмоқда. Ташриф давомида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида, бир қатор виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва сайёҳлик оқимини кучайтиришга қаратилган, туризм соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0