Шахмат: ўзбекистонлик Умида Омонова жаҳон чемпиони бўлди

© Федерация Шахмат Узбекистана Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпиони бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Oбуна бўлиш
Батумидаги чемпионатда шахматнинг рапид йўналишида 9 очко тўплаган Умида Омонова жаҳон чемпионига айланди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик Умида Омонова шахмат бўйича рапид йўналишида жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар берди Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев.
Грузиянинг Батуми шаҳрида 6-8 июнь кунлари бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда рапид йўналишида 10 имкониятдан 9 очко тўплаган Умида Омонова жаҳон чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатган эди.
Янгиликлар лентаси
0