Спорт сарҳисоби-2022: ўзбекистонлик спортчиларнинг ёрқин ғалабалари

© Спортни ривожлантириш вазирлигиШахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди
Шахмат олимпиадаси чемпионларига президент совғалари топширилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакатнинг номдор спортчилари ғалабаси шарафига 2022 йилда Ўзбекистон мадҳияси турли халқаро мусобақаларда бот-бот янгради, байроғи эса ҳилпиради. Sputnik ўзбекистонлик спортчиларнинг бу йил эришган ғалабалари ҳақида ҳикоя қилади.
Якунланаётган 2022 йил Ўзбекистон спортида ёрқин ғалабаларга бой бўлди. Мамлакат спортчилари жаҳон ва Осиё биринчиликлари, турли халқаро мусобақаларда спортнинг шахмат, бокс, оғир атлетика, дзюдо ва футбол каби турларида ғалаба қозониб, Ўзбекистон шуҳратини дунёга ёйишди. Йилнинг спорт сарҳисоби – Sputnik материалида.

Шахмат қироллари

Ҳиндистонда ўтказилган 44-Бутун жаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистон ўз тарихида илк бор чемпион бўлди. Шахматчилар Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббаев, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовлар мамлакат спорти тарихида янги саҳифани очиб беришди. Шунингдек, Олимпиаданинг ҳар бир досканинг индивидуал ўйинларида Жаҳонгир Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш, Нодирбек Якуббаев эса бронза медалини қўлга киритди. Уларни президент Шавкат Мирзиёев шахсан телефон қилиб табриклади ва миллатнинг “олтин фонди” деб атади. Давлат шахматчиларни муносиб тақдирлади.
© Федерация шахмат УзбекистанаКоманда Узбекистана выиграла шахматную Олимпиаду в Индии
Команда Узбекистана выиграла шахматную Олимпиаду в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Команда Узбекистана выиграла шахматную Олимпиаду в Индии
Қуддус шаҳрида ўтган шахматнинг FIDE йўналиши бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.
Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатди. Ҳумоюн Бекмуродов эса "Open12" гуруҳида иккала йўналишда ҳам кумуш медали соҳиби бўлди.
Жорий йилда жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди.

Дзюдо: президент қўлидан олтин медаль олган Бобонов, жаҳон рейтинги етакчиси бўлган Келдиёрова

Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоев қўлга киритган олтин медаллар эвазига Ўзбекистон илк бор жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувларида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди. Тошкентда ўтган финал мусобақаларга Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюриб, Бобоновнинг ғалабасига гувоҳ бўлди. Совриндор дзюдочилар, жумладан, Бобонов олтин медални давлат раҳбари қўлидан қабул қилиб олди. Ўзбекистон биринчи бор дзюдо бўйича дунё биринчилигини умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлади.
“Мен ярим финалда ютганимда бош вазир Абдулла Арипов келиб шахсан президентнинг ўзи финал баҳсини кузатишини айтди. Бу спортчи учун жуда ҳам катта мотивация. Финалга шу гапни эшитиб чиқдим. Президент томоша қилиб ўтирганидан кейин ютқазишга ҳаққим йўқ эди. Умуман олганда жаҳон чемпионатида иккинчи марта курашишим. Ўтган йили Венгрияда ўтган чемпионатда финалда ютқазгандим. Жорий йилда шу 100 фоиз босим бўлиб турган бўлса, бу (президентнинг кузатиши) яна ҳам босим бўлди. Аллоҳга шукур, уддаладик”, — деди дзюдочи ғалабадан кейин берган интервьюсида.
Қозоғистонда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Унда Диёра Келдиёрова икки карра Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.
© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаДиера Келдиерова на турнире "Большого шлема" по дзюдо в Абу-Даби.
Диера Келдиерова на турнире Большого шлема по дзюдо в Абу-Даби. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Диера Келдиерова на турнире "Большого шлема" по дзюдо в Абу-Даби.
Келдиёрова Озарбайжондаги "Катта дубулға" туркумига кирувчи навбатдаги турнирда ҳам олтин медалга эга чиқди. Шу ғалаба унга жаҳон рейтинги етакчисига айланишга имкон берди. Шу пайтгача ҳеч бир ўзбекистонлик дзюдочи қиз дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилмаганди.

Оғир атлетика: ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар, ҳам катталар улкан марраларни забт этишмоқда

Ҳеч бир муболағасиз бу йил оғир атлетикачилар омадли келди дейишимиз мумкин. Грециядаги оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Шарофиддин Амриддинов ва Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритишди. Шарофиддин Амриддинов Баҳрайндаги Осиё чемпионатида ҳам олтин медалга эга чиқди. Адҳамжон Эргашев давлат байроғини баланд кўтариб, мутлақ Осиё чемпиони унвони олди. Умуман олганда, Ўзбекистон эркаклар жамоаси қитъа биринчилигида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
© Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматиШарофиддин Амриддинов
Шарофиддин Амриддинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Шарофиддин Амриддинов
Бундан ташқари, Тошкентда ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Нигора Сувонова Осиё чемпионатининг барча турдаги дастурлари бўйича 6 та олтин медални қўлга киритди.
Колумбияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Руслан Нурудинов эса икки бор жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.

Дунё ўзбек боксчиларига тан бермоқда

Ўзбекистонлик боксчилар дунёдаги энг кучлилардан экани ҳеч кимга сир эмас. Улар бу унвонни муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда – ҳам катталар, ҳам ёш авлод. Бунинг тасдиғини қуйида келтирамиз.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси Иорданияда ўтказилган 2022 йилги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Қитъа биринчилигида биз билган номдор боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халаков, Руслан Абдуллаев, Саиджамшид Жафаров ва Лазизбек Муллажоновлар “олтин”га эга чиқишди.
© Национальный олимпийский комитет Узбекистана Мужская сборная Узбекистана заняла первое место в общекомандном зачёте на чемпионате Азии по боксу среди взрослых.
 Мужская сборная Узбекистана заняла первое место в общекомандном зачёте на чемпионате Азии по боксу среди взрослых. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Мужская сборная Узбекистана заняла первое место в общекомандном зачёте на чемпионате Азии по боксу среди взрослых.
Ўзбекистонлик ёш боксчилар Испаниядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тенгиз бўлишди. Иорданиядаги ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонликларга тенг келадигани топилмади.
Шаҳрам Ғиёсов АҚШда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этди ва вакант бўлган IBF North American чемпионлик камарини қўлга киритди. Муроджон Аҳмадалиев америкалик Ронни Риос устидан ғалаба қозониб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қила олди.

Таэквондо: порлаётган янги юлдузлар

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореядаги таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатида 4 та олтин медалга сазовор бўлиб, тарихий натижа қайд этди. Улуғбек Рашитов, Никита Рафалович, Жасур Жайсунов ва Шуҳрат Салаев Осиё чемпиони бўлишди. Чарос Қаюмова эса мусобақани кумуш медаль билан якунлади. Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова илк бор аёллар ўртасидаги жаҳон рейтинги етакчисига айланди
Мексикада жаҳон чемпионатида ўзбек таэквондоси тарихида илк бор Светлана Осипова аёллар ўртасида олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлди.
© Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Светлана Осипова
Светлана Осипова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Светлана Осипова
Болгариядаги таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Лайло Ҳасанова “олтин”га сазовор бўлди. Бундан ташқари, у энг яхши қиз таэквондочи деб топилди.

Енгил атлетика, гимнастика: янги юлдузлар, афсонавий Оксана Чусовитина ютуқлари

15 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида жаҳон чемпиони бўлди. У Колумбиядаги енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида барча рақибаларини ортда қолдирди. Кейин у Ислом бирдамликлари ўйинлари ва Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
© Фото: НОК УзбекистанаШарифа Давронова
Шарифа Давронова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Шарифа Давронова
Кувайтда ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичида Ўзбекистон 7 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 2 та кумуш Бу терма жамоанинг жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши натижаси ҳисобланади. Тахмина Икромова кўпкураш, ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди.
Озарбайжонда бўлиб ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги финал босқичида Оксана Чусовитина олтин медални қўлга киритди. Чусовитина Мисрда ўтган жаҳон кубогининг 3-босқичида эса кумуш медалга сазовор бўлганди.

Кураш, юнон-рум кураши, қиличбозлик, қўл жангидаги янги зафарлар

Айтжан Халмаханов — спорт курашлари бўйича жаҳон чемпиони. У Италия пойтахтидаги эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди. Шаҳзод Рўзиохунов жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби.
БААдаги қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон спорти учун тарихий санага айланди. Чунки саблячи Зуҳриддин Қодиров Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.
© Фото: МОҚЗуҳриддин Қодиров
Зуҳриддин Қодиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Зуҳриддин Қодиров
Ҳиндистонда ўтган кураш бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатида, Татаристондаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Футбол ва футзал: жаҳон чемпионатидаги “бронза”, Осиё чемпионатига йўлланма

Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан илгари 2023 йилда футбол бўйича бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўлланма олди. Ўзбекистон кетма-кет 8 марта унда иштирок этади. Тошкентда бўлиб ўтган U23 Осиё кубогида ўзбекистонлик футболчилар кумуш медалга эга чиқишди.
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Душанбеда илк бор расман ўтказилган CAFA Womenʼs Championship-2022 да ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди.
Туркияда бўлиб ўтган ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси бронза медалини қўлга киритди.
© Amputee Football World CupЎзбекистон ампутантлар терма жамоаси
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2022
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси
Ўзбекистон ампутантлар термаси бунга қадар жаҳон чемпионатида учта олтин (2007, 2010, 2012), битта кумуш (1998) ва иккита бронза (1991, 2002) медалга эга чиққан.
Кувайтда ўтказилган футзал бўйича ўтказилган Осиё кубогида Ўзбекистон миллий жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Владивостокда бўлиб ўтган мусобақаларда ёш ўзбекистонлик спортчилар жами 114 та медаль жамғаришга эришишди, шулардан 41 таси “олтин”.
Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

“Азму шижоатли ўғил-қизларимиз оғир атлетика, дзюдо бўйича тенгсиз, қиличбозлик, таэквондо, спорт курашлари, сузиш мусобақаларида эса етакчилар сафида эканларини амалда исботладилар. Қадимий Коня заминида эришилган бундай ютуқлар биз учун улкан аҳамиятга эга бўлиб, сизлар шу тариқа миллий спорт мактабимизнинг шон-шуҳратини, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини жаҳонга намоён этдингиз”, - дея президент спортчиларни табриклаган эди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ўз сиёсатида спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Шахмат, таэквондо, дзюдо ва бокс каби спорт турлари бўйича қабул қилинган қарорлар сўзимизнинг далили. Булар, шубҳасиз, спортчиларнинг зафарлари давомли бўлишига хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0