Тошкентнинг қатор туманларида электр таъминотида узилиш кузатилади
12:25 08.06.2023 (янгиланди: 12:37 08.06.2023)
© Sputnik / Игорь Агеенко
/ Oбуна бўлиш
Тошкентнинг қатор туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Бугун, 8 июнь куни Миробод ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилиши мумкин. Бу хақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 7 июнь куни соат 23:25 да Тошкент шаҳридаги “Қўқон” подстанциясида 35 кВли кабель тармоғининг шикастланиши натижасида ёнғин содир бўлган. Бунинг оқибатида Миробод ва Яккасарой туманлари истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Тошкент шаҳар электр тармоқлари филиалининг махсус бригадаси томонидан подстанциядаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, бугун Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги қисман аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинча ўчирилади.
Бектемир тумани:
Ийк ота МФЙнинг Маърифат ва Ҳуррият кўчалари;
Олтинтопган МФЙнинг Олтинтопган кўчаси.
Яшнобод тумани:
Баку, Бойсун, Ғиждувон, Ҳовот, Марв, М.Ашрафий, Тузел 1-мавзеси, Сиалкова, Паркент, Олтинтепа, С.Азимов, Тўйтепа, Истиқбол ва Қашқадарё кўчалари.
Чилонзор тумани:
Нурхон, Афшона, Қўшчинор кўчалари.