Ўзбекистон ва Доғистон шаҳарлари ўртасида янги сайёҳлик йўналиши очилиши мумкин

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишБухородаги Минораи Калон, архив сурат
Бухородаги Минораи Калон, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2023
Oбуна бўлиш
Махачқаъла ва Тошкент ҳамда Бухоро ўртасида парвозлар сони оширилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Махачқаъла-Дербент-Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича “Олтин халқа” туристик йўналишини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон юқори палатаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Сенатнинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация Махачқаъла шаҳрида (Доғистон Республикаси) Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ҳамкорлик бўйича комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этди.
Томонлар парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, туризм йўналишларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатларнинг мазкур соҳалардаги имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Дин ва маданиятлар ўхшашлигини инобатга олиб, зиёрат туризмини янада ривожлантириш таклиф этилди.
“Шу нуқтаи назардан, Махачқаъла-Дербент-Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича “Олтин халқа” туристик йўналишини ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилди”, - дейилган хабарда.
Махачқаъла ва Тошкент ҳамда Бухоро ўртасида парвозлар сонини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Махачқалъада ўзбек қурувчиларига бағишланган ёдгорлик очилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0