https://sputniknews.uz/20230607/maxachqala-yodgorlik-35780347.html
Махачқалъада ўзбек қурувчиларига бағишланган ёдгорлик очилди
Махачқалъада ўзбек қурувчиларига бағишланган ёдгорлик очилди
Sputnik Ўзбекистон
Ёдгорлик Ўзбекистон ССР қурувчилари томонидан қурилган “Узбекгородок” микрорайонида жойлашган.
2023-06-07T13:45+0500
2023-06-07T13:45+0500
2023-06-07T14:33+0500
ўзбекистон
россия
доғистон
ўзбекистон - россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30981983_0:0:3000:1688_1920x0_80_0_0_d63fc48f2851eb89ea0515cf8d6400f3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ўзбек қурувчиларига бағишланган обелиск очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Юсуп Умавов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.Ёдгорлик Ўзбекистон ССР қурувчилари томонидан қурилган “Узбекгородок” микрорайонида жойлашган.Доғистоннинг бир қанча шаҳарларини вайрон қилган ва ўнлаб одамларни бошпанасиз қолдирган даҳшатли зилзиладан сўнг, бутун СССРдан келган ишчилар Махачқалъага тўплана бошлади. Илк гуруҳлардан бири Ўзбекистон ССРдан келган гуруҳ бўлган.Зилзиладан бир ой ўтиб, 600 га яқин ўзбекистонлик ишчи поездда Махачқалъага етиб келган, улар ўзлари билан қурилиш ишлари учун махсус техника олиб келган. Ўзбекистонликлар нолдан етти уйдан иборат янги турар-жой ва болалар боғчаси қуришни бошлаган.Ёдгорликнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев бошчилигидаги вакиллар иштирок этди.“1966 йилда бизда даҳшатли фожиа юз берганда доғистонликлар ҳам халқимизга ёрдам беришга катта ҳисса қўшган. Шу кунгача шаҳримиздаги кўчалардан бири Дагестанская деб аталади”, - деди Сафоев ўз нутқида.
ўзбекистон
доғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/16/30981983_16:0:2740:2043_1920x0_80_0_0_3879d01d1f156f806ad72a954260e84e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
махачқалъа ёдгорлик
Махачқалъада ўзбек қурувчиларига бағишланган ёдгорлик очилди
13:45 07.06.2023 (янгиланди: 14:33 07.06.2023) Ёдгорлик Ўзбекистон ССР қурувчилари томонидан қурилган “Узбекгородок” микрорайонида жойлашган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ўзбек қурувчиларига бағишланган обелиск очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Юсуп Умавов ўзининг Telegram каналида
маълум қилди. Ёдгорлик Ўзбекистон ССР қурувчилари томонидан қурилган “Узбекгородок” микрорайонида жойлашган.
“Архитектура объекти 1970 йилда Доғистонда содир бўлган зилзиладан кейин катта ёрдам кўрсатган қардош халққа ҳурмат сифатида қурилди”, - деб ёзади Умавов.
Доғистоннинг бир қанча шаҳарларини вайрон қилган ва ўнлаб одамларни бошпанасиз қолдирган даҳшатли зилзиладан сўнг, бутун СССРдан келган ишчилар Махачқалъага тўплана бошлади. Илк гуруҳлардан бири Ўзбекистон ССРдан келган гуруҳ бўлган.
Зилзиладан бир ой ўтиб, 600 га яқин ўзбекистонлик ишчи поездда Махачқалъага етиб келган, улар ўзлари билан қурилиш ишлари учун махсус техника олиб келган. Ўзбекистонликлар нолдан етти уйдан иборат янги турар-жой ва болалар боғчаси қуришни бошлаган.
“Шаҳарнинг пайдо бўлган янги тумани “Ўзбекистон” деб номланди, уни махачқалъаликлар “Узбекгородок” деб атайди”, — деди Умавов.
Ёдгорликнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев бошчилигидаги вакиллар иштирок этди.
“1966 йилда бизда даҳшатли фожиа юз берганда доғистонликлар ҳам халқимизга ёрдам беришга катта ҳисса қўшган. Шу кунгача шаҳримиздаги кўчалардан бири Дагестанская деб аталади”, - деди Сафоев ўз нутқида.