Эроннинг "Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси минтақада кучлар мувозанатини ўзгартиради

© AP Photo / Hossein ZohrevandИранская гиперзвуковая ракета Fattah.
Иранская гиперзвуковая ракета Fattah. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Бу факт Эроннинг Европа ва Осиёдаги меҳрсиз қўшниларнинг қайноқ бошларини совутади ва бошқа қитъаларда Теҳронга геосиёсий вазн беради.
Эрон дунёда гипертовушли ракеталарга эга бўлган тўртинчи давлат мақомини расман тасдиқлади. Бу билан у узоқ муддатли санкцияларнинг маъносизлигини исботлади ва Ғарб давлатларидан бирортаси ҳам гипертовушли қуролга эга эмаслигини эслатди. Технологик таҳқирлашнинг янги акти АҚШ ва НАТОни кўп қутбли дунёнинг оғир ҳақиқатига қайтаради. Кўп қутбли дунёда ўз манфаати учун "қоидалар" ўрнатиб тажовузкор ва жазосиз "гегемон" бўлишнинг имкони йўқ.
Теҳрон 6 июнь куни 1400 км масофани босиб ўтишга қодир бўлган "Фаттоҳ" ("Ғалаба" - форсчада) гипертовушли баллистик ракетасини расман тақдим этди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аэрокосмик кучлари 29 май куни янги ракета синовларини муваффақиятли якунлади.
Эроннинг биринчи гипертовушли ракетаси яратилгани ҳақидаги маълумотлар 2022 йилнинг ноябрида пайдо бўлган эди. Ўшанда Пентагон бунга ишона олмади. Кеча ИРНА агентлиги томонидан тарқатилган видео 44 йилдан ортиқ вақт давомида Ғарбнинг иқтисодий санкциялари босими остида бўлган мамлакатнинг технологик етакчилиги ва миллий суверенитетини ишончли тарзда тасдиқлайди. Эрон гипертовушли қуролга эга мамлакатлар клубининг Россия, Хитой, Шимолий Кореядан кейин тўртинчи аъзосига айланди. Бу факт Эроннинг Европа ва Осиёдаги меҳрсиз қўшниларнинг қайноқ бошларини совутади ва бошқа қитъаларда Теҳронга геосиёсий вазн беради.
© IRNAЭроннинг "Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси
В Иране представили гиперзвуковую ракету Фаттах  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Эроннинг "Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси
Эроннинг мудофаа салоҳияти аввал ҳам Осиё минтақасидаги тажовузкорларга (Пентагон базалари) жазосиз қолишни ваъда бермасди. Эрон чегаралари яқинида жойлаштирилган АҚШнинг "Patiot" ҳаво мудофаа тизими тезлиги 5 Махгача бўлган нишонларни тутиб олишга қодир. Тезлиги 15мах (17 минг км/с) ва нишонга урин масофаси 1400 км бўлган парвозда манёвр қилувчи "Фаттоҳ" ракеталари Исроил, Туркия, Озарбайжон, Афғонистон, Покистон, БАА, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳар қандай нишонни атиги 6 дақиқада уришни кафолатлайди.
Теҳроннинг асосий мақсади, бу албатта, минтақавий тинчлик ва барқарорлик бўлиб қолмоқда. Эрон президенти Иброҳим Раисий кеча миллий хавфсизликнинг устувор принципларини эслатиб ўтди:
“Биз душманлар томонидан ҳужумга учрамаслик, душманлар хаёлида бизга нисбатан ҳеч қандай босқинчилик ғоялари пайдо бўлишини олдини оладиган кучга эга бўлиш учун ушбу ракетани яратдик.”
Тўғри - яхши кишининг мушти бақувват бўлиши керак.
© IRNAЭрон президенти Иброҳим Раисий
В Иране представили гиперзвуковую ракету Фаттах  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Эрон президенти Иброҳим Раисий

Техник хусусиятлари ва истиқболлари

Иккинчи босқичда қаттиқ ёнилғида ишлайдиган двигател ёрдамида ҳаракатланувчи юқори аниқликдаги "Фаттоҳ" ракетаси потенциал душманнинг ҳаво мудофааси тизимини енгиб ўтиш учун атмосферада 15 мах тезликда маневр қилиш имкониятига эга. Ракета корпуси углерод толаларидан ясалган бўлиб, у радар тўлқинларини ютиш, двигателнинг инфрақизил нурланишини камайтириш имконини яратади ва ракетанинг тактик имкониятларини кучайтиради.
Эронлик экспертларнинг фикрича, оддий нишонларни йўқ қилиш учун "Фаттоҳ"дан фойдаланишнинг ҳожати йўқ, гипертовушли ракеталар мудофаа ва бошқарув тизимларини зарарсизлантириш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган, қолган ишни оддий баллистик ракеталар ва учувчисиз самолётлар бажаради. Эрон мудофаа саноати вакиллари ракета қуролларининг узлуксиз технологик ривожланиши ва модернизация қилинишини қайд этишмоқда.
Гипертовушли "Фаттоҳ" охирги ойларда Эрон Ислом Республикаси томонидан тақдим этилган иккинчи янги ракетадир. Аввалроқ учиш масофаси 2000 км гача, жанговар каллакнинг оғирлиги 1500 кг бўлган ўрта масофага мўлжалланган "Хоррамшаҳр-4" баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилган эди. "Хоррамшаҳр-4"да суюқ ракета ёқилғисини "ампула" шаклида сақлаш имконияти ракетани қисқа вақт ичида учишга тайёрлаш имконини беради.
© IRNAЭроннинг "Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси
В Иране представили гиперзвуковую ракету Фаттах  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Эроннинг "Фаттоҳ" гипертовушли ракетаси
Сўнгги йилларда Эрон атайлаб зарба берувчи дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқишга асосий эътиборини қаратди, чунки жанг майдонида "ақлли" (учувчисиз) қурол тизимларининг аҳамияти ортиб бормоқда. Бундан ташқари, кучли ракеталар тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчиларига қараганда анча арзон.
Турли мамлакатларнинг ракета саноати мутахассислари эътиборини Эроннинг 500 км гача учувчи "Фатех-110", 700 кмгача учувчи "Зулфиқор", 1000 гача зарба берувчи "Дезфул" каби ракеталари ҳам жалб қилмоқда.
Эронда ишлаб чиқарилган яна бир ноёб ракета - бу кўзга кўринмас "Қиам-1" — зарба масофаси 8000 км гача, жанговар юки 750 кг бўлган ракетадир. "Қиям-1" ақлли йўл-йўриқ тизими дунёда ўхшаши йўқ ва учириш мосламаси мобил бўлиши мумкин, шунингдек, кемалар ва сув ости кемаларида жойлаштирилиши мумкин.
Ҳатто 10 йил олдин ҳам америкаликлар Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг кемага қарши ракеталари - С-601, С-701, С-704, С-802, "Наср-1" ва "Нур", шунингдек масофаси 20 дан 300 км гача бўлган "Халиж Фарс"нинг юқори самарадорлигини тан олишган эди. Эрон ракеталарининг масофаси, аниқлиги ва кучи доимий равишда ўсиб бормоқда.

Ана шундай қуролга илк бор дуч келган Вашингтон дарҳол орқага чекинган эди. Ўшанда Теҳрон КСИР раҳбари Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Американинг Ироқдаги базаларидан бирига зарба берган эди.

Эрон ҳарбий қудратининг Осиёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятга таъсири, албатта, фойдали ва доимийдир (март ойида Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларнинг “ақл бовар қилмайдиган” нормаллашганини эслаш кифоя). Объектив баҳолаш учун Эрон иқтисодиёти Россия ва Хитойга таянишини ёдда тутиш керак. Россия Федерацияси ва Хитойга қарши мунтазам равишда киритилган санкцияларни ҳисобга олган ҳолда ўзаро боғлиқлик фақат ўсиб боради. Эрон, шунингдек, 42 ​​мамлакатдан талабаларни жалб қиладиган мукаммал таълим тизими ва ривожланган ИТ секторига эга. Қаттиқ илмий ва саноат базаси гипертовуш пойгасида муваффақиятга эришиш учун асосдир.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг.
Янгиликлар лентаси
0