Қуруқ ва иссиқ: Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

© SputnikФонтан в Ташкенте
Фонтан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2023
Oбуна бўлиш
Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузи ҳаво +37-40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда +41-42 даражагача исийди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
5-9 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, кундузи ҳаво +37-40 даражагача, 5-6 июнда республиканинг шимолида, 6-8 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда +41-42 даражагача исийди.
Бундай ҳарорат июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун бўлган меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқори ҳисобланади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу ҳафтада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида 7-8 июнда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда 5-9 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳарорат ҳафта бошида +35-37 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, 38-40 даражагача аста-секин кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0