Ўзбекистонга туристлар қандай транспорт воситасида келмоқда?

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишТуристы на одной из улиц Бухары.
Туристы на одной из улиц Бухары. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2023
Oбуна бўлиш
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 1 669,4 минг нафари пиёда келган.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 2 019,4 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Шундан, ҳаво транспортида келган сайёҳлар 311,2 минг кишини (15,4 %), темир йўл орқали келганлар – 29,1 минг кишини (1,4 %), автомобиль транспортида келганлар – 9,6 минг кишини (0,5 %) ташкил этган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 1 669,4 минг нафари (82,7 %) пиёда келган. Бунда асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтишган.
Эслатиб ўтамиз, тўрт ойда энг кўп Тожикистон фуқаролари (623,8 минг нафар) туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
Янгиликлар лентаси
0