https://sputniknews.uz/20230602/ukraina-floti-songgi-kema-35626494.html
Украина флотининг сўнгги кемаси денгиз тубига ғарқ бўлди
Украина флотининг сўнгги кемаси денгиз тубига ғарқ бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Украина ҳарбий ҳаракатлар театрининг ҳақиқати – маъносиз “инвестициялар”, оммавий риторика ва Ғарб жамоасининг Россия устидан тезкор ғалабага бўлган яширин... 02.06.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-06-02T22:12+0500
2023-06-02T22:12+0500
2023-06-06T12:47+0500
колумнистлар
россия
украина
нато
ҳарбий
ҳарбий ҳамкорлик
ҳарбий техника
ҳарбийлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35598174_0:339:2856:1946_1920x0_80_0_0_0b20ed3e8a139205a308f9ed5359962a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари билан НАТОнинг ҳарбий салоҳиятини, Киевдаги жанговар назорат марказларини, Хмелницкийдаги тўйинмаган уран арсеналларини ва Одессадаги Украина флотини услубий равишда йўқ қилмоқда.Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш Европада тинчлик, тенг ва ажралмас хавфсизликка олиб келувчи шартсиз ва ягона йўлдир. Россия махсус ҳарбий операция ҳудудида айнан шуни амалга оширмоқда.29 май куни Россия Ҳаво-космик кучлари Одесса портида Украина флотининг сўнгги – “Юрий Олефиренко” ўрта десант кемасини (ЎДК) юқори аниқликдаги қурол зарбаси билан йўқ қилди.Бусиз ҳам Киев режими денгиз флотининг Қора денгиздаги рамзий мавжудлиги аллақачон ниҳоясига етган. Бу УҚК ва НАТО учун катта йўқотиш. Қолган Украина дарё тоифасидаги патруль катерлари, орқа фронт таъминоти кемалари ва шишириладиган қайиқлар жиддий жанговар вазифаларни бажаришга, десант операцияларини ўтказишга, сув ҳудуди ва қирғоқларни назорат қилишга қодир эмас.Эҳтимол, Ғарбий ўқ-дорилар ва камикадзе дронларининг “Юрий Олефиренко” десант кемасида портлаши НАТО нинг тўғридан-тўғри ва яширин қурол-яроғ етказиб беришнинг бефойда эканлигини тасдиқлади.Ўқ-дориларга келсак, 300 миллион доллар – жами 60 минг 155 мм калибрли артиллерия снарядлариетказиб берилиши керак. Бу Украина артиллериясининг ўн кунлик нормаси. Агар олд қўшинларгача етказиб бера олишса.Россия Қуролли Кучлари УҚК нинг арсеналлари, ҳарбий техникаси, захиралари ва бошқарув марказларини – Киевда ва душман назорати остидаги барча ҳудудда услубий равишда йўқ қилмоқда.Шу билан бирга, 1970 йилда Полшада ишга туширилган “Юрий Олефиренко” (ЎДК-137 ва “Кировоград” номи билан ҳам танилган) 773 лойиҳа ўрта десант кемасининг оғир тақдири “мустақил” Украина тарихини акс эттиради. Бу Киев ҳокимияти томонидан рус ва совет меросининг бекорга “барбод” қилиниши мисоли сифатида алоҳида эътиборга лойиқдир.Қўлдан бой берилган тақдир1150 тонна сиғимга эга 773 лойиҳа ўрта десант кемалари 1970 йилларнинг бошидан бери Польша кемасозлик заводларида қурилган.ЎДКнинг мақсади – денгиз орқали десантни ташиш ва ҳарбий техника билан жиҳозланмаган қирғоққа тушириш, шунингдек, туширишдан олдин қирғоқдаги душман кучларини йўқ қилишдир.Тузилмавий жиҳатдан содда, ишончли ва тежамкор 773 лойиҳа кемалари ҳарбий денгизчиларнинг юқори баҳосига сазовор бўлди. ЎДКнинг афзалликлари орасида 9800 метр масофагача бўлган бир нечта ракета отиш мосламалари (2х18 140 мм WM-18 бошқарилмайдиган реактив ракета), ўзининг ҳаво мудофаа тизими – 30 мм АК-230 ўқ отиш мосламалари ва “Стрела” кўчма зенит ракета тизими мавжуд.Маълумки, ЎДК-137 Совет денгиз флоти таркибида 1973 йилда араб-исроил можароси ҳудудида душман ҳужумларини моҳирлик билан қайтарган ва ҳатто Порт Саид сувида Исроилнинг F-4 Phantom қирувчи-бомбардимончи самолётини уриб туширган.Кейинчалик, ЎДҚ 2015 йил Мариупол яқинида кўнгилли аскарлар томонидан йўқ қилинган Донбассдаги тинч аҳолини жазоловчиси – “Антитеррор операцияси қаҳрамони” хотирасига 2016 йилда янги ном олди. Украинанинг “Юрий Олефиренко” десант кемаси қисқа вақт ва фойдасиз хизмат қилди.2022 йилнинг ёзида у қўмондонлик буйруғини бажаришдан ва Днепр кўрфазини патруль қилишдан бош тортган экипажнинг “маънавий ва психологик” ҳолати туфайли Очаковдан Одессага кўчирилиб жанговар ҳудуддан олиб ташланди.Тарихий парадокс шундан иборатки, Совет махсус кучлар аскари Олефиренко Афғонистондаги 40-армиянинг 459-алоҳида ротаси таркибида жасорат билан фаолият юритиб, Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган эди. Кейин Рязан ҳаво-десант кучлари қўмондонлик мактабининг битирувчиси Украинада махсус кучлар бўлинмаларида, шу жумладан Очаководаги 73-денгиз марказида хизмат қилди. У 2007 йилда НАТО халқаро коалициясининг Литва контингенти таркибида Афғонистонга қайтган. 2010 йилда нафақага чиқди, аммо 2014 йил ёзида ўз ихтиёри билан хизматга қайтди ва Донбассда ўша пайтдаги ватандошларини ўлдириш учун Кировоград вилояти ҳудудий мудофааси (миллатчилар) 42-батальонига раҳбарлик қилди.Бу инсоннинг ва кеманинг тақдири Россиянинг душманлари узоқ умр кўрмаслигини исботлайди. Бу, шунингдек, Украина армиясини (давлатчилигини) қурбон қиладиган бутун НАТО блокининг “ғамхўрлиги”га ҳам тегишли.Украинанинг истиқболларига ҳавас қилиб бўлмайди, у ҳали ҳануз очиқчасига Россияга қарши Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш уринишларидан воз кечмаяпти.SCMP (Гонконг) ҳақли равишда қайд этади: “Вашингтон, Лондон ва Брюссел Зеленскийдан Россия билан чексиз можаро учун восита сифатида фойдаланмоқда. Улар хато қилмоқда, Украина уларнинг ёрдами билан ҳам омон қололмайди, қолаверса, уларнинг сони ҳар куни камаймоқда. Кейин эса америкаликлар Украинадан воз кечишади, эҳтимол бу тез орада содир бўлар. Ҳарбий ва молиявий ёрдамга қўшимча равишда, 30 йиллик мустақиллик даврида Киев фуқароларига ғарбий шериклари томонидан ғоялар уқтирилиб, Россияга нафрат уйғотгани учун ҳозирда чидаб турибди. Лекин аслида украиналиклар профессионал равишда аҳмоқ қилинган ва алданган.Ғарб Россия билан иқтисодий урушда мағлуб бўлмоқда ва Украинадаги прокси урушда ютқазиши муқаррар.Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, қўмондон Дуглас Макгрегор Youtube - Judging Freedom каналига берган интервьюсида АҚШ расмийлари “кибр” ва “ўзини-ўзи алдаш” йўлида Россия бўйича хато фикрлаётганини айтди."Reuters" маълумотларига кўра, Россия Федерациясида ишлаб чиқариш 13-ой узлуксиз ўсмоқда, бандлик эса сўнгги 20 йилдаги энг тез суръатларда ўсмоқда.АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий устунлиги объектив равишда мавжуд эмас. Ғарбий “қирувчилар ва “ватанпарварлар” иттифоқи мағлубиятга маҳкум. НАТОнинг “Украина” кемаси чўкмоқда.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/01/35598174_63:0:2792:2047_1920x0_80_0_0_fc9dd35307a5402e1008b585e5d36f27.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, россия, украина, нато, ҳарбий, ҳарбий ҳамкорлик, ҳарбий техника, ҳарбийлар
колумнистлар, россия, украина, нато, ҳарбий, ҳарбий ҳамкорлик, ҳарбий техника, ҳарбийлар
Украина флотининг сўнгги кемаси денгиз тубига ғарқ бўлди
22:12 02.06.2023 (янгиланди: 12:47 06.06.2023) Украина ҳарбий ҳаракатлар театрининг ҳақиқати – маъносиз “инвестициялар”, оммавий риторика ва Ғарб жамоасининг Россия устидан тезкор ғалабага бўлган яширин умидларига умуман тўғри келмайди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари билан НАТОнинг ҳарбий салоҳиятини, Киевдаги жанговар назорат марказларини, Хмелницкийдаги тўйинмаган уран арсеналларини ва Одессадаги Украина флотини услубий равишда йўқ қилмоқда.
Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш Европада тинчлик, тенг ва ажралмас хавфсизликка олиб келувчи шартсиз ва ягона йўлдир. Россия махсус ҳарбий операция ҳудудида айнан шуни амалга оширмоқда.
29 май куни Россия Ҳаво-космик кучлари Одесса портида Украина флотининг сўнгги – “Юрий Олефиренко” ўрта десант кемасини (ЎДК) юқори аниқликдаги қурол зарбаси билан йўқ қилди.
Бусиз ҳам Киев режими денгиз флотининг Қора денгиздаги рамзий мавжудлиги аллақачон ниҳоясига етган. Бу УҚК ва НАТО учун катта йўқотиш. Қолган Украина дарё тоифасидаги патруль катерлари, орқа фронт таъминоти кемалари ва шишириладиган қайиқлар жиддий жанговар вазифаларни бажаришга, десант операцияларини ўтказишга, сув ҳудуди ва қирғоқларни назорат қилишга қодир эмас.
Эҳтимол, Ғарбий ўқ-дорилар ва камикадзе дронларининг “Юрий Олефиренко” десант кемасида портлаши НАТО нинг тўғридан-тўғри ва яширин қурол-яроғ етказиб беришнинг бефойда эканлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Пентагон Киевга 300 миллион долларлик ҳарбий ёрдамнинг янги, 39-”тўплами” ни тақдим этилишини эълон қилган эди.
Ўқ-дориларга келсак, 300 миллион доллар – жами 60 минг 155 мм калибрли артиллерия снарядлариетказиб берилиши керак. Бу Украина артиллериясининг ўн кунлик нормаси. Агар олд қўшинларгача етказиб бера олишса.
Россия Қуролли Кучлари УҚК нинг арсеналлари, ҳарбий техникаси, захиралари ва бошқарув марказларини – Киевда ва душман назорати остидаги барча ҳудудда услубий равишда йўқ қилмоқда.
Шу билан бирга, 1970 йилда Полшада ишга туширилган “Юрий Олефиренко” (ЎДК-137 ва “Кировоград” номи билан ҳам танилган) 773 лойиҳа ўрта десант кемасининг оғир тақдири “мустақил” Украина тарихини акс эттиради. Бу Киев ҳокимияти томонидан рус ва совет меросининг бекорга “барбод” қилиниши мисоли сифатида алоҳида эътиборга лойиқдир.
Қўлдан бой берилган тақдир
1150 тонна сиғимга эга 773 лойиҳа ўрта десант кемалари 1970 йилларнинг бошидан бери Польша кемасозлик заводларида қурилган.
ЎДКнинг мақсади – денгиз орқали десантни ташиш ва ҳарбий техника билан жиҳозланмаган қирғоққа тушириш, шунингдек, туширишдан олдин қирғоқдаги душман кучларини йўқ қилишдир.
Экипаж – 41 киши. Сиғим – 6 та танк ва 180 та десантчилар (ёки 350 тонна бошқа юк). Кеманинг узунлиги – 81,3 м, кенглиги – 9,3 м, сувга ботиш даражаси - 3,6 м, тўлиқ тезлик – 18 узел, масофа - 12 узелда 3000 милягача.
Тузилмавий жиҳатдан содда, ишончли ва тежамкор 773 лойиҳа кемалари ҳарбий денгизчиларнинг юқори баҳосига сазовор бўлди. ЎДКнинг афзалликлари орасида 9800 метр масофагача бўлган бир нечта ракета отиш мосламалари (2х18 140 мм WM-18 бошқарилмайдиган реактив ракета), ўзининг ҳаво мудофаа тизими – 30 мм АК-230 ўқ отиш мосламалари ва “Стрела” кўчма зенит ракета тизими мавжуд.
Маълумки, ЎДК-137 Совет денгиз флоти таркибида 1973 йилда араб-исроил можароси ҳудудида душман ҳужумларини моҳирлик билан қайтарган ва ҳатто Порт Саид сувида Исроилнинг F-4 Phantom қирувчи-бомбардимончи самолётини уриб туширган.
2010 йилда Украина байроғи остида номи ўзгартирилган кема (“Кировоград”) машғулотлар пайтида (ўқ-дориларнинг портлаши ва бир неча экипаж аъзоларининг ҳалок бўлиши билан) ёниб кетган эди. Таҳминлардан бирига кўра, ёнғинга Украинанинг Су-25 ҳужумчи самолёти бортига бошқарилмайдиган ракета урилгани сабаб бўлган.
Кейинчалик, ЎДҚ 2015 йил Мариупол яқинида кўнгилли аскарлар томонидан йўқ қилинган Донбассдаги тинч аҳолини жазоловчиси – “Антитеррор операцияси қаҳрамони” хотирасига 2016 йилда янги ном олди. Украинанинг “Юрий Олефиренко” десант кемаси қисқа вақт ва фойдасиз хизмат қилди.
2022 йилнинг ёзида у қўмондонлик буйруғини бажаришдан ва Днепр кўрфазини патруль қилишдан бош тортган экипажнинг “маънавий ва психологик” ҳолати туфайли Очаковдан Одессага кўчирилиб жанговар ҳудуддан олиб ташланди.
Тарихий парадокс шундан иборатки, Совет махсус кучлар аскари Олефиренко Афғонистондаги 40-армиянинг 459-алоҳида ротаси таркибида жасорат билан фаолият юритиб, Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган эди. Кейин Рязан ҳаво-десант кучлари қўмондонлик мактабининг битирувчиси Украинада махсус кучлар бўлинмаларида, шу жумладан Очаководаги 73-денгиз марказида хизмат қилди. У 2007 йилда НАТО халқаро коалициясининг Литва контингенти таркибида Афғонистонга қайтган. 2010 йилда нафақага чиқди, аммо 2014 йил ёзида ўз ихтиёри билан хизматга қайтди ва Донбассда ўша пайтдаги ватандошларини ўлдириш учун Кировоград вилояти ҳудудий мудофааси (миллатчилар) 42-батальонига раҳбарлик қилди.
Бу инсоннинг ва кеманинг тақдири Россиянинг душманлари узоқ умр кўрмаслигини исботлайди. Бу, шунингдек, Украина армиясини (давлатчилигини) қурбон қиладиган бутун НАТО блокининг “ғамхўрлиги”га ҳам тегишли.
Украинанинг истиқболларига ҳавас қилиб бўлмайди, у ҳали ҳануз очиқчасига Россияга қарши Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиш уринишларидан воз кечмаяпти.
SCMP (Гонконг) ҳақли равишда қайд этади: “Вашингтон, Лондон ва Брюссел Зеленскийдан Россия билан чексиз можаро учун восита сифатида фойдаланмоқда. Улар хато қилмоқда, Украина уларнинг ёрдами билан ҳам омон қололмайди, қолаверса, уларнинг сони ҳар куни камаймоқда. Кейин эса америкаликлар Украинадан воз кечишади, эҳтимол бу тез орада содир бўлар. Ҳарбий ва молиявий ёрдамга қўшимча равишда, 30 йиллик мустақиллик даврида Киев фуқароларига ғарбий шериклари томонидан ғоялар уқтирилиб, Россияга нафрат уйғотгани учун ҳозирда чидаб турибди. Лекин аслида украиналиклар профессионал равишда аҳмоқ қилинган ва алданган.
Ғарб Россия билан иқтисодий урушда мағлуб бўлмоқда ва Украинадаги прокси урушда ютқазиши муқаррар.
Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси, қўмондон Дуглас Макгрегор Youtube - Judging Freedom каналига берган интервьюсида АҚШ расмийлари “кибр” ва “ўзини-ўзи алдаш” йўлида Россия бўйича хато фикрлаётганини айтди.
“Улар 1990 йиллардаги муваффақиятсиз давлат, заиф иқтисод, исён ёқасидаги жамият билан курашмоқда, деб ўйламофда”, – деди Дуглас. “Бу эътиқодлар кенг тарқалган ва ҳеч қайсиси ҳақиқат эмас. Ярим мияси бор одам ҳам тушунадики, Россия жуда кучли иқтисодиётга эга, Россияда ресурслар бор”.
"Reuters" маълумотларига кўра, Россия Федерациясида ишлаб чиқариш 13-ой узлуксиз ўсмоқда, бандлик эса сўнгги 20 йилдаги энг тез суръатларда ўсмоқда.
АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий устунлиги объектив равишда мавжуд эмас. Ғарбий “қирувчилар ва “ватанпарварлар” иттифоқи мағлубиятга маҳкум. НАТОнинг “Украина” кемаси чўкмоқда.