https://sputniknews.uz/20230602/haj-2023-ziyoratchi-tolov-miqdor-35611249.html
Ҳаж-2023: зиёратга бориш учун тўлов миқдори маълум қилинди
Ҳаж-2023: зиёратга бориш учун тўлов миқдори маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Дин ишлари бўйича қўмита 2023 йилда катта ҳаж учун тўлов қанча бўлишини маълум қилди. Ҳаж сафари нархи 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланган.
2023-06-02T12:09+0500
2023-06-02T12:09+0500
2023-06-02T12:19+0500
жамият
ўзбекистон
ҳаж
ҳаж амаллари
дин ишлари бўйича қўмита
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/03/24975139_0:0:3071:1727_1920x0_80_0_0_88b8497f69a629d588dec33266dd9ec7.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ҳаж-2023 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди, дея хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита.Ҳаж визаси кимларга берилади? — Диний қўмита фирибгарларга алданиб қолмасликни сўрадиҚайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Бу йилги ҳаж мавсуми учун квота 12 мингдан 15 минг нафарга оширилган.Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳ Макка ва Мадина шаҳарларида шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.Кейинги йилларда мамлакатдан ҳаж сафарига борувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган.Қайд этиш жоизки, 2022 йилда 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган эди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан Саудия Арабистонига 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади. Бу йил 10 та ҳудудий аэропортлардан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
https://sputniknews.uz/20230527/hajga-amallari-duolar-35295151.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/03/24975139_773:6:2868:1577_1920x0_80_0_0_1682da8d0b3855fff2f1f9ab893f5d09.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳаж сафари нархи 2023 ўзбекистонда катта ҳаж умра хаж сафари 2023 нархи умра
ҳаж сафари нархи 2023 ўзбекистонда катта ҳаж умра хаж сафари 2023 нархи умра
Ҳаж-2023: зиёратга бориш учун тўлов миқдори маълум қилинди
12:09 02.06.2023 (янгиланди: 12:19 02.06.2023) Бу йил Ҳаж зиёратига Ўзбекистондан 15 минг нафар фуқаро бориши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ҳаж-2023 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди, дея хабар берди
Дин ишлари бўйича қўмита. Қайд этилишича, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Бу йилги ҳаж мавсуми учун квота 12 мингдан 15 минг нафарга оширилган.
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳ Макка ва Мадина шаҳарларида шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатдан ҳаж сафарига борувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган.
Қайд этиш жоизки, 2022 йилда 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб
белгиланган эди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан Саудия Арабистонига 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади. Бу йил 10 та ҳудудий аэропортлардан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж
сафарига кузатилади.