Ҳажга боришдан олдин бажариладиган амаллар

© AP Photo / Amr NabilПаломники совершают обход вокруг Каабы
Паломники совершают обход вокруг Каабы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаж сафари учун уйдан чиқиб кетаётганда садақа қилиши кераклигини биласизми? Ушбу муқаддас зиёратга чиқишдан олдин суннат ҳисобланадиган яна қандай амаллар бор?
Ҳаж исломдаги беш рукндан бири. Ўзида жоиз шартларни топган ҳар бир мусулмон бу ибодатни адо этиши фарздир.
“Ҳaж” apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa “қacд қилмoқ” мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca, мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этишдиp, дeйилaди.
Ҳаж ибодати ҳижратнинг тўққизинчи йили (милодий 631 йилда) фарз бўлган, унинг фарз эканлигига Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасидаги қуйидаги ояти карима далилдир:
“Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир” (97-оят).
Ушбу мавзуда батафсил ва аниқ маълумот олиш учун Sputnik Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига мурожаат қилди ва қуйидагиларни аниқлади.

Муборак ҳаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига қуйидаги амалларни бажариш тавсия этилади:

1.
Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози қилиши зарур;
2.
Одамлар билан муомалани тўғрилаши;
3.
Бирор кишига зулм қилган бўлса, ундан кечирим сўраши;
4.
Бирор кишининг молини ноҳақ еб қўйган бўлса, уни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши;
5.
Барча қилган гуноҳларига астойдил тавба қилиши;
6.
Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши;
7.
Бола-чақаларини хотиржам қилиб сафар қилиши;
8.
Қарзларини адо қилиб сафарга чиқиши;
9.
Солиҳ кишилар билан сафар қилиши;
10.
Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;
11.
Ўзи билан Ҳаж китобини олиши;
12.
Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши;
13.
Риё ва шуҳратпарастликдан ўзини йироқ тутиши;
14.
Сафар давомида ўзини ҳокисор ва тавозе билан тутиши;
15.
Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида сотувчи билан ҳаддан зиёд тортишмаслиги;
16.
Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда хасислик қилмаслиги;
17.
Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб қолса, мамнуният билан уларга сарф қилиши;
18.
Уйдан чиқиб кетаётганда садақа қилиши;
19.
Сафар давомида ҳожатманд одамларга сарф қиламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши;
20.
Икки ракат намоз ўқиб йўлга чиқиши;
21.
Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши;
22.
Бошқаларнинг ҳам ҳаж қилишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари;
23.
Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини ўқишлари;
24.
Сафар дуосини ўқиши;
25.
Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб);
26.
Сафар давомида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши;
27.
Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тилозорлик каби нарсалардан сақланиши;
28.
Барчага ҳалимлик билан, хушмуомалада бўлиши;
29.
Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши;
30.
Намозларни ўз вақтида адо қилиши;
31.
Суннати равотибларни иложи борича тарк қилмаслиги лозим.
Янгиликлар лентаси
0