Ўзбекистонда ёз қандай ҳарорат билан бошланади — ойлик прогноз

© Foto : Хокимият Сурхандарьинской областиПрирода Байсунского района Сурхандарьинской области.
Природа Байсунского района Сурхандарьинской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2023
Oбуна бўлиш
Биринчи ўн кунлик давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Жорий йилнинг июнь ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ойнинг энг бошида ҳаво ҳарорати +34-37 даража атрофида бўлади. Иккинчи беш кунликда иссиқ +37-40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +40-43 даражагача кўтарилади ва бундай ҳарорат иккинчи ўн кунликнинг бошигача сақланиб туради.
Биринчи ўн кунлик давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғли ҳудудларда айрим кунларда маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Июнь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат асосан +36-39 даража, республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида +42 даража атрофида бўлади.
Қайд этилишича, июнь ойи меъёрдан 2-3 даражага илиқроқ бўлади.
Айрим кунларда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, умуман олганда, июнь ойидаги ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.
Июль ва август ойларида 60-70 фоиз эҳтимоллик билан ҳарорат фони меъёрдан бироз юқори ва унинг атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ёз аномал иссиқ бўлмайди, бироқ ҳароратни +40-42 даражагача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида +43-45 даражагача кўтарилиши ҳам истисно қилинмайди.
Сўнгги йилларда ёз фаслларининг ўртача ҳарорати тез-тез ўртача йиллик қийматлардан ошиб бормоқда. XXI аср бошидан бери фақат 2003 ва 2009 йиллардаги ёз фасллари меъёрдан бироз салқинроқ, бошқа барча ёз фасллари эса меъёр атрофида ва ундан илиқроқ бўлди. 2015 йилдан бошлаб барча ёз фаслларининг ҳарорати меъёрдан юқори бўлди.
Янгиликлар лентаси
0