https://sputniknews.uz/20230531/saylov-ozbekiston-rossiya-ovoz-berish-35530112.html
Ўзбекистон фуқаролари Россияда овоз бериши учун барча ёрдамни кўрсатамиз — Памфилова
Ўзбекистон фуқаролари Россияда овоз бериши учун барча ёрдамни кўрсатамиз — Памфилова
Sputnik Ўзбекистон
Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашди.
2023-05-31T09:25+0500
2023-05-31T09:25+0500
2023-05-31T16:47+0500
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
сиёсат
россия
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35530283_0:39:760:467_1920x0_80_0_0_37c2ab794f421f73853205bcea3767e4.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Муддатидан илгари президент сайловида ўзбекистонликлар Россияда овоз беришлари учун барча зарур ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Элла Памфилова Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашув чоғида маълум қилди.Президент сайлови участкалари қайси давлатларда тузилади?Учрашувда 9 июлга белгиланган муддатидан илгари президентлик сайловларида Ўзбекистон фуқароларининг овоз беришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.Памфилова Россия томони ўзбекистонликларнинг Россияда овоз беришини ташкил этишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини айтди.Аввалроқ Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашув чоғида Россия Ўзбекистонда ўтадиган президент сайловига кузатувчилар юборишга тайёр эканини маълум қилган эди.Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади. Президент сайлови бўйича хорижда 56 та сайлов участкаси тузилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35530283_81:47:693:506_1920x0_80_0_0_abef520aad058e1fba13a02b615f9439.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия президент сайлови овоз бериш
ўзбекистон россия президент сайлови овоз бериш
Ўзбекистон фуқаролари Россияда овоз бериши учун барча ёрдамни кўрсатамиз — Памфилова
09:25 31.05.2023 (янгиланди: 16:47 31.05.2023) Россия МСК ўзбекистонликларнинг Россияда овоз беришини ташкил этишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Муддатидан илгари президент сайловида ўзбекистонликлар Россияда овоз беришлари учун барча зарур ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Элла Памфилова Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашув чоғида
маълум қилди. Учрашувда 9 июлга белгиланган муддатидан илгари президентлик сайловларида Ўзбекистон фуқароларининг овоз беришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Памфилова Россия томони ўзбекистонликларнинг Россияда овоз беришини ташкил этишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини айтди.
“Бундан ташқари, агар икки томонлама ҳамкорлик орқали таклиф келиб тушса, биз Россия МСК вакилларини Ўзбекистондаги навбатдан ташқари президент сайловини халқаро кузатувида иштирок этиш учун юборишга тайёрмиз”, — дейди у.
Аввалроқ Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева билан учрашув чоғида Россия Ўзбекистонда ўтадиган президент сайловига кузатувчилар юборишга тайёр эканини
маълум қилган эди.Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади. Президент сайлови бўйича хорижда 56 та сайлов участкаси тузилади.