Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Президент сайлови участкалари қайси давлатларда тузилади?

© Посольство УзбекистанаПосольство Узбекистана в Москве. Архивное фото
Посольство Узбекистана в Москве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Президент сайлови куни Ўзбекистон фуқаролари 39 та давлатда овоз беришлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари учун президент сайлови участкалари 39 та давлатда очилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган 56 та сайлов участкасида овоз беришлари мумкин.
Президент сайлови участкалари қуйидаги давлатларда тузилади:
Австрия, Афғонистон, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Индонезия, Исроил, Испания, Италия, Қувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Сингапур, Тайланд, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Уммон, Франция, Ҳиндистон, Швейцария, Швеция, Эрон ва Японияда – 1 тадан;
Америка Қўшма Штатлари, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Туркияда – 2 тадан;
Қозоғистон ва Хитойда 3 – тадан;
Россия Федерациясида – 7 та.
Мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.
Янгиликлар лентаси
0