https://sputniknews.uz/20230531/maktab-direktori-orinbosari-tanlash-35552817.html
Энди мактаб директорига ўз ўринбосарини танлаш ҳуқуқи берилади
Энди мактаб директорига ўз ўринбосарини танлаш ҳуқуқи берилади
Sputnik Ўзбекистон
Макаб директори ўз ўринбосарини ишга қабул қилиши ва ишдан бўшатиши мумкин бўлади.
2023-05-31T16:47+0500
2023-05-31T16:47+0500
2023-06-01T11:52+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
мактаб директори
янги иш ўринлари
иш
янги фармон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14969152_0:114:1200:789_1920x0_80_0_0_a3f54bbf8bec66d9341edfed87b3d332.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Шу йилнинг 1 сентябрдан мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилади. Бу 26 май куни имзолаган президентнинг ПФ–79-сонли фармонида назарда тутилган.Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 сентябрдан макатаб директорларига ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.Ҳужжат билан, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади. Ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади. Мактаб директорлари кенгаш тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.2024 йил 1 январдан эса мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси https://my.maktab.uz/электрон платформасида шакллантирилади.
https://sputniknews.uz/20230525/bola-maktab-onlayn-hisob-35342832.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14969152_191:129:1070:789_1920x0_80_0_0_f70d931185bd57b09e21baeffa24f237.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мактаб директор ўринбосар ишга қабул янги фармон
ўзбекистон мактаб директор ўринбосар ишга қабул янги фармон
Энди мактаб директорига ўз ўринбосарини танлаш ҳуқуқи берилади
16:47 31.05.2023 (янгиланди: 11:52 01.06.2023) Макаб директори ўз ўринбосарини ишга қабул қилиши ва ишдан бўшатиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Шу йилнинг 1 сентябрдан мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилади. Бу 26 май куни имзолаган президентнинг
ПФ–79-сонли фармонида назарда тутилган.
Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 сентябрдан макатаб директорларига ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжат билан, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади. Ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади. Мактаб директорлари кенгаш тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.
2024 йил 1 январдан эса мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.
2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.
Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;
жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси
https://my.maktab.uz/электрон платформасида шакллантирилади.