Энди бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилади — бу қандай қулайликлар беради?

© Sputnik/Зафар ХалиловКак проходит первый звонок в Ташкенте
Как проходит первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2023
Oбуна бўлиш
Бола туғилганидан бошлаб, яшаш ҳудудидаги мактабга бириктирилиши натижасида аввалдан шу мактабга қанча бола 1-синфга чиқиши (прогноз) режалаштирилади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади. Бундай тартиб болалар ва уларнинг ота-оналарига бир қатор қулайликлар беради. Бу ҳақда Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Муродов Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Биринчидан, онлайн ҳисобга қўйиш орқали болалар яшаш жойи бўйича умумий ўрта таълимга қамраб олинади. Ота-оналар яшаш жойи бўйича фарзандини қайси мактабга ўқишга бериш бўйича маълумотга эга бўлади. Ота-оналар уйига яқин бўлган мактабга фарзандини жойлаштириши кафолатланади”, - дейди Муродов.

Қайд этилишича, заруратга кўра, ота-онанинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда бириктирилган мактаб ҳам ўзгаради.
Бола туғилганидан бошлаб, яшаш ҳудудидаги мактабга бириктирилиши натижасида аввалдан шу мактабга қанча бола 1-синфга чиқиши (прогноз) режалаштирилади. Шунга мос равишда ўқувчи ўрни ҳамда педагоглар, дарсликлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Инвестиция ва бошқа дастурлар асосида заруриятга кўра мактабларда қўшимча ўқувчи ўрни яратилади, яъни мактабларда ўқувчи ўрнига бўлган эҳтиёж аниқланиб, янги мактаблар ва қўшимча ўқув бинолари қурилади.
Маълумот учун, мамлакатда янги ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш белгиланган. 2022 йилда 340 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Мутахассиснинг айтишича, амалдаги тартибга кўра, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади. Дастлаб 20 июнь-31 июль кунлари бириктирилган микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига қабул қилинади.
1-15-август кунлари мактабнинг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, бўш ўринларга микроҳудуддан ташқари қўшимча болалар қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0