Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ вақтинчалик бўлмайди – манзиллар

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Эртага Учтепа ва Яккасарой туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Таъмирлаш ишлари туфайли 31 май куни Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Яккасарой туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Таъкидланишича, эртага Учтепа тумани Ўрикзор мавзесида жойлашган юқори босим № 14-10/69-Ю ГТП нинг байпас қисмидаги техник носоз газ зулфини алмаштириш ишлари ҳамда Яккасарой тумани Баҳодир кўчаси ва Бўрижар каналида жойлашган “JZUN TASHKENT CONSTRUCTION” МЧЖ ҳудудидаги ер ости Д-159 мм ўрта босимли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади.
Бу ишларни бажаришда 31 май куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Аҳоли истеъмолчилари:
Ўрикзор, Кўксарой, Зарафшон МФЙларда 4000 та хонадон;
Яккасарой тумани Баҳодир кўчасидаги 3 та кўп қаватли уйлар, 230 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилари:
Учтепа тумани Ўрикзор мавзесидаги 60 та улгуржи истеъмолчилари;
Яккасарой тумани Баҳодир кўчасидаги 3 та улгуржи истеъмолчилари.
Янгиликлар лентаси
0